Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:57

Ўзбекистонлик аёл Норвегиядан депортация қилинди


Норвегиядаги ўзбек қочқинлари ўзларининг Ўзбекистонга қайтармасликларини талаб қилиб, ўтган йил декабрида намойишлар ўтказган эдилар.
Норвегиядаги ўзбек қочқинлари ўзларининг Ўзбекистонга қайтармасликларини талаб қилиб, ўтган йил декабрида намойишлар ўтказган эдилар.

10 ноябр куни Норвегиядан қочқинлик мақомини сўраган Зарифа Юсупова икки нафар фарзанди билан Ўзбекистонга депортация қилинди.


Бу ҳақда Озодликка хабар берган Ўзбекистон-Норвегия маданий маркази фаоли Алишер Обидовнинг Зарифанинг яқинларига таяниб айтишича, Ўзбекистонга юборилган бу аёл Тошкентда хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилган.

- Бу оила Норвегияда қочқинлик сўраган эди. Музаффар Сафаров ва унинг хотини Зарифа Юсупова. Музаффар оғайнисининг уйига кетган эди меҳмонга. 8 ноябр куни эрталаб полиция келиб, хотини, икки боласини олиб ҳужжатсиз Киевга депорт қилиб юборган. Улар ҳужжатларсиз Тошкент аэропортига келган.

Озодлик: Киевдан улар ҳужжатсиз қандай чиқиб кетган?

- Мен ўзим ҳайронман шунга! Бу ерда уларга на ҳужжат, на кийимларни олишга рухсат берилмаган. Телефон қилишга ҳам рухсат бермасдан аэропортга олиб бориб чиқариб юборган. Булар оилавий, болалари Жумаева Муяссар ва Жумаев Фирдавс билан бу ерга келган. Бири 2002 йилда, иккинчиси 2000 йилда туғилган.

Озодлик: Улар нима учун Норвегияга келган?

- Улар Норвегияга бошпана сўраб келган, чунки хотинини 2009 йилда ҳижоб кийгани ва Ислом урф-одатларига риоя қилгани учун Ўзбекистон милицияси назоратга олган. Эри эса қурилиш билан шуғулланган Москвада масжидларга ёрдам берган. Шу сабабли уни устидан жиноий иш сохталаштирилган. Улар халқаро қидирувга берилганми-йўқми билмадиму , улар Норвегияга келиб бошпана сўраган. Оқибатда хотини иккита боласи билан Тошкент аэропортида 5 соат ушлаб турилган. Болалари қариндошларига бериб юборилган, хотинини эса транспортний прокуратура ва СНБ 10 соат ушлаб қанақадир пирожковозга ўткизиб номаълум жойга олиб кетилган.

Озодлик: Болалари ким билан ҳозир?

- Болалари қариндошлари биландир, аниқ билмадим. Эри билан алоқадаман, лекин эри ҳам қўрқиб Норвегрия полицияси олиб кетиб қолмасин, деб беркиниб юрибди.

Озодлик: Депортация қилишдан олдин қандайдир амалиётлар ўтказилмайдими?

- Бу ерда ҳеч нарса ўтказилгани йўқ. Ҳозирда Норвегияда қочқинларнинг иши ҳам кўрилмаяпти. Масалан, менинг шахсий ишим бўйича улар менинг ўзбеклигимга ишонишмаяпти. Бундай ҳолатлар Норвегия полицияси томонидан охирги пайтларда жуда кўп бўлмоқда, - дейди Ўзбекистон-Норвегия маданий маркази фаоли Алишер Обидов.
XS
SM
MD
LG