Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:54

Ню Йоркда Гулнора Каримовага қарши намойиш ўтказилмоқда


Гулнорани қул каби пахта тераëтган ўзбек болалари бойитмоқда¸ деган шиорлар кўтарилди.

“Эй Гулнора, 4 йил олдин сен мен терган пахта ҳақини бермовдинг”.

Мерсесец-Бенц модалар ҳафтаси деб ëзилган бино олдида бир ўзбек йигит кўтариб турган плакатдаги ëзув бу.

Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари ҳамда болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ню Йоркда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Мода ҳафталигида қатнашаётганига қарши намойиш ўтказишди.

Намойиш пайшанба куни соат 12 да бошланди дейди норозилик тадбири ташкилотчиси ЎХҲ АҚШ бўлими раҳбари Исомиддин Долимов

Долимовга кўра, ўзбек диктатори қизининг шундай обрўли тадбирда қатнашаётгани уни ташкилотчилари учун шармандаликдир.

Намойиш ташкилотчилари Ню Йоркда Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши шиорлар билан чиқишди.

Шиорларда ўзбек болалари Гулнора Каримовани бойитиш учун қул каби пахта термоқда¸ Гулнора сен 4 йил олдин менинг ҳақимни егансан деган мазмундаги ëзувлар бор.

Исомиддин Долимовнинг айтишича Гулнора Каримовага жой берган модалар ҳафтасига қарши пикетлар жума куни ҳам давом этади.

Бу норозилик тадбирларига АҚШдаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи 2 та ташкилот ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Модалар ҳафталиги очилган куни Ню-йорк пост газетаси “Қотил диктаторнинг қизи мода кўрсатмоқда” деган танқидий мақола эълон қилди.

Мақолага кўра Модалар ҳафталигининг Гулнора Каримова тамсил қилинадиган кунида (15 сентябрда) Мехнаткашларни ҳимоя қилувчи халқаро форум катта намойиш ўтказади.

Халқаро инсон ҳуқуқ фаоллари¸ жумладан Human Rights Watch диктаторнинг қизига бундай обрўли тадбирдан жой берилиши ўтакетган шармандаликдир.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бугун Ню Йоркда очилган Мода ҳафталигида ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этади.

Ўзбекистонлик таниқли рассом Слава Охунов назарида президент қизига нисбат берилган “асар”лар бачканалик ва бадиий саëзликнинг омухтасидир.
XS
SM
MD
LG