Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:54

Тошкентда яширинча ҳайит намозлари ўқилди


Ҳудуди 447,400 квадрат метр бўлган Ўзбекистоннинг бирор нуқтасидан янги ойни ўз вақтида аниқ кўриш имконини топмаган пешволарга ишонмаган ўзбекистонлик мусулмонлар йиллардирки хориж давлатлари билан маслаҳатлашиб иш кўраётгани айтилмоқда.
Ҳудуди 447,400 квадрат метр бўлган Ўзбекистоннинг бирор нуқтасидан янги ойни ўз вақтида аниқ кўриш имконини топмаган пешволарга ишонмаган ўзбекистонлик мусулмонлар йиллардирки хориж давлатлари билан маслаҳатлашиб иш кўраётгани айтилмоқда.

Тошкентда баъзи диндорлар 30 август куни рўзани тўхтатиб, яширинча ҳайит намози ўқигани айтилмоқда.


Асл исми сир қолиши шарти билан ўзини Абдуллоҳ, деб аташни сўраган тошкентлик диндорлардан бирининг Озодлик радиосига билдиришича, бу қарорга келган диндорлар сешанба куни Рамазон ҳайитини нишонлаган хориж мамлакатларидаги ватандошлари билан маслаҳатлашган.

Абдуллоҳга кўра, кейинги йилларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг белгиланиши қўшни ва дунёдаги мусулмон давлатлар билан муттасил фарқ қилаётгани боис¸ ўзбекистонлик диндорларнинг кўпчилиги бу борада Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва муфтийсига эмас, балки хориждаги мусулмонлар фатвосига қараб иш кўрмоқда.

Бундай мусулмонларнинг сони йилдан-йилга ортиб бораётганини кузатган Абдуллоҳ ҳам бу йил ҳали бошқа ҳамюртлари рўза тутаётган 30 август куни оғиз очишга қарор қилган.

Абдуллоҳга кўра, Ўзбекистонда мусулмонларнинг ҳар қандай жамоатидан қўрққан ҳукуматнинг қаттиқ назорати боис Рамазон ҳайити бобида Ўзбекистон муфтийси Шайх Усмонхон Алимов эмас, балки хориждаги мусулмон давлатлари муфтийлари фатвосига бўйсунаётган ўзбекистонлик диндорлар бу ҳаракатини қаттиқ сир сақлашга уринмоқдалар.

- Бизда Қашқадарëнинг битта жойи бор экан. Ойнинг чиққани дарҳол кўринар экан. Қани, бизда ҳам олимлар тўпланиб, шайх ҳазратлари шогирдларини ўша ëққа чиқариб, “шуни аниқла”, деса бўладию. Худди Саудияда кеча кечки пайт кўринган бўлса, бизда ҳам шу пайт кўринар экан. Шунақа жой бор экан Қашқадарëда. Islom.uz сайтида шайх ҳазратлари айтган эканлар буни.

Кейин мен биродарлардан сўрадим. Мен рўзаман, дедим. Улар “очгин” дейишди. Улар мадиналик. Интернетда гаплашдимда улар билан. “Бизларда шунақа. Ҳали фатво бўлмади” десам, “Билиб турган ҳолда амирга итоат қилинмайди. Сенинг хабаринг бор бугун очилганидан. Қанақа қилиб амирга итоат қиласан амирнинг ўзи тўғридан-тўғри фатво бермаëтган бўлса”, дейишди.

Мана мисол учун ҳозир билган-билмаган тутиб юрибди. Оллоҳнинг ўзи кечирсин. Лекин бизда ҳам рўзасини очганлар, вазиятга қараб иш кўраëтганлар жуда ҳам кўп, мўмин биродарлар бор.

Озодлик: Сиз шунақа рўзасини очганлардан нечтасини биласиз?

- Кўпчиликни билдим мен бугун.

Озодлик: Демак, улар ҳеч кимга айтмасдан рўзасини очиб юборди, лекин Ҳайит намозига бормади-а? Ҳайит намозига эртага борасизлар?

- Шунақа биродарлар ҳам борки, тўпланиб бугун Ҳайит намозини ўқиганлар ҳам бўлди.

Озодлик: Қаерда? Уйида, бирор хос жойдами?

- Хонадонларда.

Озодлик: Лекин сиз яшаб турган мамлакатда бугун ҳайит, деган фатво бўлмади. Фатвога кўра, ҳайит эртага. Ўша фатвога бўйсуниб қўя қолинса бўлмайдими?

- Йўқ, бўлмас эканда. Сизнинг хабарингиз бор, билиб турибсизда, яна қанақа қилиб итоат қиласиз. Амирга кўр-кўрона эргашилмайди. Бу ҳолатда эргашилмайди.

Озодлик: Кўп йиллардан бери шунақа фарқли бўлиб қолаяптику Рамазон ҳайити. Аввалги йиллар ҳам шунақа қилармиди мусулмонлар бирлашиб?

- Беш-олти йилдан бери мана шунақа фитна бўлаяпти рўза кунларида. Охири шу Саудиянинг ҳолатига қараб иш қиладиган бўлиб қолдик. Мадинадаги биродарлар нима қилишса, бу ердаям шу. Уже ишонч қолмадида. Кимга итоат қиласиз бунақа ерда?

Озодлик: Демак, ўзингиз мустақил равишда Мадинага боғланиб, улар билан гаплашиб иш кўраяпсиз?

- Албатта. Бунақалар жуда ҳам кўп. Шайхга ҳеч ким шундоқлигича эргашиб кетаëтгани йўқ. Бу ерда Дубай, Россия билан боғланиб турган биродарлар бор. Ҳамма бир-бири билан алоқада бу ерда. Ўзбекистонда эртага бўлгани билан ҳамма шу ҳукмга эргашиб кетаëтгани йўқ.

Элликка эллик. 50 фоиз мўминлар текшириб, “қолиб кетмай Ҳайит намозидан”, деб ҳаммасидан хабардор бўлиб турган биродарлар бор Ўзбекистонда, - дейди Ўзбекистонда расман Рамазон ойининг сўнгги куни сифатида эълон қилинган 30 август куни рўзани тўхтатиб¸ Рамазон Ҳайитини нишонлаган тошкентлик тақводор Абдуллоҳ.
XS
SM
MD
LG