Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:44

Собиқ банкир: "Ўзбекистонда молиявий пирамида олди олинди"


Ўзбекистондаги кредит берувчи муассасаларнинг олд-орқасига қарамасдан қилган ҳаракатлари жиддий муаммога олиб келиши мумкин, дейди иқтисодчи.
Ўзбекистондаги кредит берувчи муассасаларнинг олд-орқасига қарамасдан қилган ҳаракатлари жиддий муаммога олиб келиши мумкин, дейди иқтисодчи.

Ўзини собиқ банкир деб таништирган шахс Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда кредит уюшмаларга аҳоли омонатларини жалб қилиш вақтинча тақиқлангани сабабини шундай изоҳлади.


Ўзини фарғоналик собиқ банкир деб таништирган ва исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган суҳбатдошимиз шу кунларда мамлакатда фаолият юритаётган кредит уюшмалари фаолияти устидан олиб борилаётган текширувни маъқуллашини айтди.

Унга кўра, аҳоли омонатларини жалб қилиш ва турли йўналишларда кредит бериш билан шуғулланаётган кредит уюшмаларининг аксарияти сўнгги йилларда ортга қайтиши даргумон бўлган кредитларни бериш орқали анчагина муаммога кириб қолган.

Эслатамиз, шу йил 9 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки кредит уюшмалари учун аҳоли омонатларини жалб қилиш билан боғлиқ амалиётларини вақтинча тўхтатган ва бу айрим уюшмалар фаолиятида қонунбузарлик аниқлангани билан изоҳланган эди.

Ўзбекистонлик собиқ банкир Марказий банкнинг ҳаракатини маъқуллади ва бу билан Ўзбекистонда "молиявий пирамида" вужудга келиши олди олинмоқда, деб ҳисоблашини айтди.

Қуйида ушбу суҳбатни тинглашингиз мумкин.


XS
SM
MD
LG