Ҳамма нарсани пул ва буюртмачи ҳал қилади
Шаҳноза Абдуллаева 1965 йилда Тошкентда туғилди. 1989 йили Тошкент Театр ва рассомлик институтининг Китоб графикаси факултетини тамомлади.
Шаҳноза Абдуллаева ëшлигидан бошлаб таниқли рассом Чингиз Аҳмаров устахонасида санъат сирларини ўрганди.
Рассом асарларида Шарқ миниатюраси, исломгача бўлган қадимий деворий суратлар ва италян тасвирий санъати акс-садоларини кўрамиз.
Шаҳноза ижодга кириб келган ўтган аср охирларида Тошкентда “Шаҳнозалар” деган қўшиқ урф эди. Тақдир тақозоси билан ўша пайтда бирданига учта Шаҳноза имсли аëл рассом Ўзбекистон санъатига кириб келди.
Керамик рассом Шаҳноза Мўминова, шиша дизайнери Шаҳноза Жамилова ва рангтасвирчи Шаҳноза Абдуллаева.
Керамик рассом Шаҳноза Мўминова бундан икки ой олдин оламдан ўтди.
Ижодининг илк палласида ижодий изланишлари мунаққидлар ҳайратига сабаб бўлган Шаҳноза Жамилова эса рассомликни ташлаб тижоратга ўтиб кетди.
Шаҳноза Абдуллаева эса мана 20 йилдирки рассомлик билан шуғулланади. 20 йилдирки чорчўпга тортилган бўз оқлигини енгиш учун жиҳод қилади.
Мени санъат оламида 20 йилдан бери оëқда туришимда бобом ва устозим Чингиз Аҳмаровнинг хизматлари беқиëс, дейди мусаввира Шаҳноза Абдуллаева.
- 10 ëшимда қўлимдан ушлаб рассомчилик мактабига олиб борганди бобом Чингиз Аҳмаров. 10 ëшимдан бошланди ижодий йўлим. Ҳар доим бобом билан ëнма-ëн туриб кузатиб турардим. Мени бутун жаҳон санъати билан таништирардилар. Менимча, ҳар битта рассомга биринчи қадамлари, ориентирлар жуда муҳим. Қайси ориентирларга қараш керак. Менимча, бобом менга яхши дид таништирдилар энг буюк санъат билан. Италия уйғониш даври санъати, Варахшада деворга чизилган тасвирларга, монументал живописга кўпроқ қаратардилар мени. Жуда катта тарбия олганман.
Озодлик: Чингиз Ахмаров жуда катта рассом бўлган. Афсуски, у кишига ëндашаëтган шогирдларида жўн тақлид бор. Темур Саъдуллаевни бошқаларни олсак, қандайдир савиясиз тақлид бор эди. Аҳмаровни қайта тушуниш деган нарса йўқ эди кўпчиликда. Сизнинг асарларингизда қайта тафаккур борлигини кузатамиз.
- Мен ўйлайман мен бобомдан кўпроқ олганман бу дунëқарашни, руҳни. Шу томондан кўпроқ олганман. Ҳар доим изланаман, ҳар хил стилларни қидираман. Барибир менга санъатшунослар “Натюрмортингизда ҳам барибир Чингиз аканинг руҳлари сезилади” деб айтишади. Ранг танлашда, стилистикада, бокиралик, покликка интиламан. Боттичеллининг Венера деган асари бор. Чиғаноқ ичидаги бокира соҳибжамол. Бу соҳибжамолга¸ бир тарафдан¸ ëвуз кучлар бўрон пуфламоқда. Бир тарафдан¸ эзгулик фариштлари ҳарир рўмол билан уни ëмонликдан ҳимоя қилишмоқчи. Мен персонажларимда қанақадир аëл кишини фаришта қилиб кўрсатишга, тозаликка чақиришга интиламан, рангларим билан қанақадир одамларни тинчлантиришни хоҳлайман.
Озодлик: Чингиз Аҳмаровнинг расмлари билан солиштирсак, сизда кўпроқ ранг жиҳатдан кучли навбатдаги қадамни кўрамиз. Чингиз акадан ҳам кучлироқ колорит тўйинган ранглар бор сизда. Чингиз акада ранглар бир оз суюқ келади компотга ўхшаган. Сизникида кучли. Чингиз ака ҳаëт пайтида кўрган эдими бу расмларингизни?
- Бобом билан бирга ишлаганимизда ҳар доим айтардилар я силëн в линии, а ты сильна цветом. Шу рангдаги кучли томонингни ривожлантиргин¸ деб ҳар доим айтардилар. Ҳаëтлик пайтларида биринчи кўргазмам ўтган эди. Менга ҳар доим айтардилар ранг бўйича жуда кучлисан, колористсан деб. Шу кучли томонингни ривожлантир, фақат рисунокни эсингдан чиқарма, ҳар доим ишлагин, зарисовки делай, рисуй¸ дердилар.
Озодлик: "Сиëб дарëси" деган расмингизни кўраяпман мана. Бу ерда айнан мана шунақа¸ сал бетарош тарҳ кўрамиз. Агар бу бетарошлик йўқолиб ортиқча нафис бўлиб кетса ҳам одамнинг ғаши келади. Шунақа сал примитив бўлиб тургани яхши эмасми? Нима деб ўйлайсиз?
- Аниқлик ва қатъий чизгилар ҳақида сўраяпсизми?
Озодлик: Аниқ ва нафислик эмас¸ балки қанақадир мавҳум бир ишоратга ўхшайди-да.
- Бу ишларда линия умуман кам. Бошқа ишларимда линияни кўпроқ ривожлантираман. Агар полний обëмда кўрсангиз ишларимни, постоянно меняется.
Озодлик: Мана “Мисс Озода” деган битта расм турибди.
- Да, да, да как раз шу битта период. Темур Зулфиқоров деган ëзувчи бор. Шуларнинг асарларига ишланган.
Озодлик: Темур Зулфиқоровнинг қайси асарига?
- Конкретний асарига эмас, нима десам бўлади, ҳаммасини ўқиб чиқиб Темур, Хўжа Насриддин персонаж бор эди Баҳром гўр ва иккита опа-сингил. Биттаси Озода бўлган. Какой то ассоциация бўйича ишланган. Просто менга Темур Зулфиқоровнинг стили ëқди. Сўзлари ранг баранг. Шунга кўп ишлар как раз ишланган.
Озодлик: Сиз Темур Зулфиқоровнинг ўзи билан учрашганмисиз?
- Учрашмаганман. Бир куни бобомнинг устахонасини йиғиштирганимда қарасам полкада Темур Зулфиқоровнинг китоби турибди. Дастхати билан турибди. Шу ëзуви қанақадир мени заинтериговала и думаю дайка прочитаю. Битта варақни ўқидим, иккинчисини ўқидим¸ уйни йиғиштириш эсимдан чиқиб¸ мастерскойда ўтириб бутун китобни ўқиб чиқдим. Сразу образлар келди фикримга. Кўп-кўп эскизлар бошладим. Диплом ишимни¸ как раз¸ шу мавзуга бағишладим.
Озодлик: Ҳозир битта китоб чиққан. Нобел мукофоти олди ўша китоб муаллифи. Бу туркиялик ëзувчи Ўрхон Памуқнинг китоби. “Менинг отим қирмизи”. Бу китобда рассомлар ва улар ишлатган қизил ранг бош қаҳрамон қилинган. Сиз ишлатаëтган рангларингизни Чингиз Аҳмаровда кўрмаяпмиз. Қаердан оласиз буларни? Бу сўзаналардаги рангларми. Панжикентдаги деворий суратларми ëки Тоғли Бадахшондаги тош ва забаржадларми?
- Менимча, бу синтез. Битта одамда исторический памят бўлади. Чунки миллатим смешенний, дадам тожик, онам қозоқ, шуям балки қанақадир беради озуқа. Девордаги суратларни кўриб, это синтез. Это трудно сказать қаердан.
Озодлик: Ўзбек тасвирий санъатида аëл рассомлар кам бўлган. Мана Раъно Ҳабиб, Шамсирўй Ҳасанова, бир-иккита Шаҳнозалар бор эди, уларнинг орасида сиз ҳам борсиз. Бу касб билан шуғулланиш аëл киши учун оғир эмасми?
- Қийинчиликлари бор. Мен учун қанақа қийинчилик. Бобом айтардилар “Рассом киши ëлғиз бўлиши керак. Ҳамма фикрларини, ҳамма ўйларини бағишлаши керак санъатга. Сен аëл кишисан. Сен турмуш қуришинг керак”. Ҳақиқатан¸ рассом 24 соат ўйлайди. Ҳар хил фикрлар келади. Шу нарсада яшашни хоҳлайсан, мешает вот бытовая жизнь.
Озодлик: Турмушга чиққансиз, бола-чақа бор шунақами?
- Да, битта ўғлим бор. Шу оила нималарини бажариш керак барибир. То есть¸ бўлинади фикр. И постоянно приходится быт очень дисциплинированной. Интизом бўлиши керак жуда катта чтобы всë успеть.
Озодлик: Мана Мексикада Фрида Кало деган рассом ўтган. Диего Риверо деган рассомнинг рафиқаси. Ҳозирги кунда феминистлар орасида шундай фикр борки, Фрида Диегонинг соясида қолиб кетган. “Умуман аëл рассомларнинг ривожланмаслигига эркаклар айбдор, уларнинг катта соясида қолиб кетаяпти”. Шу фикрга қўшиласизми? Аëл рассомлар Раҳим Аҳмедов, Чингиз Аҳмаров каби рассомларнинг соясида қолиб кетаяптими?
- Қўшиламан. Чунки бизларда, айниқса¸ бизларда патриархал жамиятда аëл кишига мукаммал қарамайди жамият. Битта академигимиз бор эди аëл кишилардан Шаҳноза Мўминова. Оламдан ўтган керамист. Шунча эркаклар академикларимиз бор. Барибир аëллар сояда катта. Как то не очень серëзно относятся к этому. Аëл рассомларда мен кўпроқ живописда кўпроқ калорит кўраман чем у мужчин. У мужчин какая то жëсткая тональная. У женшин какая то более тонкая живопись. Бу менинг фикрим.
Озодлик: Сизнинг даврингизга келиб Ўзбекистонда расмларни сотиб олиш системаси бироз ўзгарди. Очиқ тижоратга кирди тасвирий санъат. Давлат расм сотиб олишга пул ажратмай қўйди. Расмларни сотиш масаласида қийналмаяпсизми?
- Нафақат мен қийналаман, ҳамма қийналади. Ҳозир кўп рассомлар пейзажга ўтган. Чунки пейзаж Маяковский айтганидай¸ более хлебное дело. Тезроқ сотиладиган нарса. Унақа ўйлаш кўп керак эмас. Манзарага чиқдинг, чиздинг, бўлди ишинг тайëр. Мана шунақа композиция билан шуғулланишга ҳам фикр юритишинг керак, энергия кетади, вақт кетади. Бу жуда мукаммал именно композиция билан шуғулланишга. Сотиб тураман ишларни. Бизда артбозор унақа ривожланмаган. Қийинроқ конечно. Стабильност йўқ.
Озодлик: Турк поп ашулачиси Бориш Манчони бир қўшиғида шундай сатрлар бор “Сен менинг сўнг нафасим¸ хаëлимдаги расм...” Хаëлингиздаги расм¸ орзуйингиздаги картинани тасвирлаб берсангиз. Нимани чизмоқчисиз? Қанақа ранглар, қанақа мавзу.
- Келажакдами?
Озодлик: Йўқ, масалан эртага. Масалан¸ катта икки метрга икки метр оқ бўз . Ўшани нима билан қоплаган бўлардингиз сиз?
- Менга жаннат мавзуси жуда ëқади. Ям-яшил қанақадир ўтлар, Худо яратган жаннатни, чиройли осмон, какие то животное. Ҳаво она билан Одам ота... Сокинлик¸ ҳаловат¸ ҳузур¸ идиллия. Ранглар ҳарир ва ëқимли. Анор доналари устидаги ҳарир парда каби....
Озодлик: Масалан¸ мана бу ердаги сиз чизган расмни кўраяпман кўк рангларнинг турли товланишлари бор, ложувард, зангори, яшил. Яшма тоши ранглари.
- Вот яшил, пушти ранг, голубой мана шунақа рангларни ëқтираман ҳозирги пайтда. Сиз кўрган расмлар калорити бошқачароқ. Там более яркое. Ҳозирги ишларим более спокойный. Ўзгаради ҳар доим.
Озодлик: Ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг “Ўзбек рассомларига” деган шеъри бор. Ўшанда “Майли дунëни кезсангизлар ҳам аммо менга онамиз Ўзбекистон суратини чизиб беринглар” деган илтимос қилади-да шеърида. Сизга “Ўзбекистоннинг расмини чизиб кўрсат” дейишса, дунëнинг бир жойида, нимани чизган бўлардингиз?
- Ўйлаб кўриш керак. Чëтко вижу что это такие цвета голубые¸ зеленые. Какой сюжет ҳозирча кўринмаяпти кўзимга. Фақат ранг кўраяпман. Яшил. Ложувард. Мовий. Довучча ранглари. Умуман юрагим энтикади бу рангларни бўзга чаплаганимда.
Озодлик: Дунëда қайси рассомларнинг асарлари ëқади сизга?
- Менга Италия маҳобатли ранг тасвири¸ Пъер дел Франческо ëқади. Джотто асарлари¸ Аджантадаги деворий суратлар ëқади. Умуман дунëдаги барча деворий суратларни севаман. Андрей Рублевнинг бутхона деворларига чизган сувратлари. Бу суратлардаги чуқурликни мен ич-ичимдан ҳис қиламан.
Озодлик: Шу маънода Ўзбекистонда жуда кўп монументал асарлар бор. Яхши рассомлар чизган. Аммо қанақадир заифлик бор. Нимжонлик деймизми. Биринчидан, ичи тўла сюжет. Иккинчидан, рангларида идея йўқ. Акварелда чизгандай қилиб суюқ қилиб чизишади-да. Шуларни кўрсангиз, ғашингиз келмайдими?
- Айнан қайси деворий сурат?
Озодлик: Мана Амир Темур музейи деворига ишланган расмлар.
- Это коллаж¸ яъни ўта ëмон маънода.
Озодлик: Копия қилиб қўйишади-да. Миниатюрани копия қилишаяптику болалар тирикчилик учун. Китобларни олиб бирга бир қилиб худди 15 асрда яшаëтгандай чизиб ўтиришади. Яъни ривожланиш йўқ-да.
- Менга Амир Темурда умуман ëқмайди. Чунки бу коллаждай. У ердан бу ердан йиғиб картинка қилишди. Монументалний роспислардан менга фақат Аҳмаровнинг роспислари ëқади. Чунки ҳақиқатан маъно бор. Истаган композицияни кузатиб турсангиз, қандайдир маъно бор. Ҳар бир тасвир ичидан маъно қизил ип бўлиб ўтади. Масалан¸ Чингиз Аҳмаровнинг Алишер Навоий музейидаги деворий расми бўйлаб дарë оқиб ўтади. Дарë фалсафий тушунча. Ўзгариш¸ вақт¸ армонни англатади.
Озодлик: Чингиз акага тақлид қилиб Баҳодир ака Жалолов, Жавлон Умарбеков, Темур ака Саъдуллаевлар ҳам расмлар чизишди. Кейинги бошқа болалар ҳам қилаяпти. Қанақадир ўта примитив, жўн ëки сохта жимжимадор.
- Да, да, сезилади. Ҳозирги пайтда кто платит тот и заказывает музыку. Рассом буюртмачи истагининг қули бўлиб қолмоқда.
Озодлик: Мана сиз шунча нарсаларни ўргангансиз. Нимага сизга ўртача билимли одам дидини тиқиштириши керак? Сиз унинг дунëқарашини шакллантиришингиз керак эмасми?
- Да, ўзи шунақа бўлиши керак. Чунки бобом Чингиз Аҳмаровни эсласам¸ совет даврида ҳам жуда қийин эди. Москвадан келарди комиссия. Бобом кўпроқ ишлатардилар араб ëзувини. Комиссия келиб¸ “Бу қанақа феодализм? Тезгина ўчириб ташланг!” деди . И прямо алебастр билан устидан ўчиришди. Бобомнинг жаҳллари чиқиб эртаси куни бориб яна бошқатдан уни кўчириб, бошқатдан ëздилар араб ëзувида . У киши ўз санъатида принципиал эди. Мана шу принципиалность ҳозир йўқ. Ҳозир ҳамма нарсани пул ва буюртмачи ҳал қилади.