Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:35

Очлик эълон қилган журналистлар матбуот анжумани ўтказмоқчи


Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов журналистлар билан бирга.
Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов журналистлар билан бирга.

Ўн кундан бери очлик акциясини давом эттираëтган икки журналист матбуот анжуманини 7 июлга белгилади.


Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова мадорсизланганига қарамай, 10 кундирки очлик акциясини давом эттирмоқда ва 7 июл куни Тошкентдаги уйида матбуот анжумани ўтказишни режаламоқда.

Журналистлар 10 кун давомида Ўзбекистон президенти девони ва бошқа мутассадди идоралардан бирор кимса улар ҳолидан хабар олмагани ва муррожаатларига қулоқ тутмагани боис матбуот анжумани ўтказиш¸ ҳамда 10 кунлик воқеликдан хориж дипломатларини хабардор қилиш ниятида.

Эслатамиз, Ўзбекистон миллий телерадикомпаниясининг собиқ мухбирлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова 27 июн куни Ўзбекистон президенти девони олдида очлик акциясини ўтказа бошлагач, милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб, уч миллион сўм жаримага тортилган эди.

Шундан сўнг очлик акциясини ўз уйларида давом эттиришга қарор қилган журналистлар президент Ислом Каримов билан учрашиш имкони берилмагунича ўз акцияларини тўхтатмасликларини айтмоқдалар.

Аммо уларнинг кундан-кунга мадорсизланаётгани ҳуқуқ фаоллари ташвишига сабаб бўлмоқда.

Озодлик мухбири 6 июл куни Тошкент вақти билан кечки 8 лар атрофида Саодат Омонова билан суҳбатлашди.
XS
SM
MD
LG