Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:41

Ўқитувчиларга "пилла солиғи" солинмоқда


Пилла қурти тут баргини кемиргандай Ўзбекистон қишлоқларида маҳаллий ҳокимият органлари ўқитувчиларни кемирмоқда.
Пилла қурти тут баргини кемиргандай Ўзбекистон қишлоқларида маҳаллий ҳокимият органлари ўқитувчиларни кемирмоқда.

Ўзбекистонда ўқитувчилар бепул ишчи кучига айлангани етмагандай, энди уларнинг маошларидан бир қисми пилла планини бажариш мақсадларида ҳам ушлаб қолинмоқда.


Сирдарё вилоятида мактаб ўқитувчиларга яна “пилла солиғи” солинмоқда.
Бу ҳақда Harakat.net сайти берган хабарга кўра, вилоятдаги айрим мактаблар ўқитувчиларнинг ойлик маошларидан пилла режасини бажариш учун 20 минг сўм миқдорида маблағ чегириб қолинмоқда.

Эзгулик жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоли Исроил Ризаевга кўра, у ишлайдиган мактабда ўқитувчилар бундан норози бўлса-да, маоши пластик карточкага ўтказилгани боис “пилла солиғи” уларнинг розилигисиз ушлаб қолинмоқда.

- Ҳар йил пилла режаси учун 5000дан йиғилар эди. Бу йилгисини 20 мингдан деб айтишди. Ўқитувчилар норозилик қилганликларини айтишди менга. Масалан битта коллективда 20-30та ўқитувчи бўлса, биттаси 300 минг ойлик оладида. Биттаси 100 минг олади, биттаси 50 минг олади. Етакчи дейди, кутубхоначи дейди, кам ойлик оладиганлари борда. Ўша жанжалнинг устига чиқиб қолибман. Ҳаммага 20 мингдан тақсимлаймиз деган экан. Озгина хурсанд бўлдимки, ўқитувчилар ҳақиқатан ҳам исëн қилишаяпти. Нимага 300 минг оладиган ҳам 20 минг тўлаши керак, 50 минг оладиган ҳам 20 минг тўлаши керак, деб жанжалнинг устига чиқиб қолибман.

Озодлик: Қай кўринишда йиғиб олинади бу?

- Бу нарса расмий меъëрий ҳужжатда ëки қонунда Халқ таълими вазирлигининг вилоят бўлимининг, туман халқ таълими бўлими раҳбарлари ëзма буйруқ асосида келмайди бу нарса. Оғзаки бўлади холос ҳар доимгидай. Буни бажаришга мажбур. Бу ойликдан нима қилиб олиб қолади. Бундан беш-олти йил илгари ночор оилалар боқарди. Мактабларга бўлиб берарди бир-икки коробкадан. Фаррошлар, боғбонлар, қоровулларнинг уйига қўйиб боқиларди ўқитувчилар ëрдам бериб. Пилла теришга ўқувчиларни шундай дарсдан олиб бориб нима қилинарди. Тўрт-беш йиллик гап. Кейинги тўрт-беш йилда пилла қурти ҳам йўқ, бошқаси ҳам йўқ. Фақат қанча бажарилиши керак бўлса, шунинг нархини бюджетдан маош олувчи муассаса, ташкилотлар, медицина бор, бошқа ташкилотлар бор, шу жумладан халқ таълими ходимлари ҳам ўшани йиғиб бериб пулни олиб бориб тўлаб қўяверади.

Озодлик: Демак, пиллар умуман боқилмаяпти эканда-а? Ë қанчадир қисмида боқилаяптими?

- Кеча бир гуруҳ оқсоқоллар Зангиота деган қадамжога бориб келдик. Йўлларда кўрдик. Биласизми Тошкент вилоятларида, Чиноз тумани, Янгийўл туманларида ҳақиқий меҳнат қилиб, боқиб пиллани бажарадиганлар бор. Уни телевизорда кўрсатишади. Лекин бошқа вилоятларни билмадиму, бизнинг Сирдарë вилоятида тутнинг ўзи йўқ. Бекорга айтмаяпманки, тўрт-беш йилдан бери пилла боқиш йўқ. Пулини бюджетдан маош олувчиларнинг ойликларидан чегириб қолиниб, буларга ўқитувчилар, медицина ходимлари, ички ишлар ходимлари, қўпол бўлса ҳам айтадики, сопини ўзидан чиқариш дейдику. Яна шунинг ўзидан режани бажариб рапортни бериб қўяверишади. Яна бир нарса афсусланарлики, майли жамиятда ишсизлик, бошқа нималар кўп. Фақатгина жамиятнинг энг зиëли қисми бўлган ўқитувчилар, мана шу кунларда мактабларга товуқхоналар қуриб, товуқ боқаяпти. Кеча 7-синфга кирсам, ярим ўқувчи йўқ. “Қани болалар?” десам, “Товуққа сув бергани кетишди” дейишди. 20 минут кечикиб келишди. Узр сўраб “Навбатимиз. Товуқларга дон, сув бериб келдик” деди. Ўқитувчилар пахта чопиқларига чиқаяпти, пахта теримларига чиқади, энди боғбон ҳам бўлишди. Товуқ боқишаяпти. Бундан ортиқ хўрлаш бўлмайдида зиëлиларни.
XS
SM
MD
LG