Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:38

Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бошланди


Ўзбекистон Конституциясига мамлакат Сенати раиси ҳамда Бош вазир ваколатларини оширишни кўзда тутувчи ўзгартиш киритиш бўйича президент Каримов таклифи биринчи босқичда қабул қилинди. Бу ўзгартишлар кучга киргач¸ улар мамлакат юқори лавозимли амалдорлари ўзгаришига ҳам муқаддима бўлиши мумкинми?


25 феврал куни Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси”ни қабул қилди.

Янги қўшимча ва ўзгартиришлар қонуний кучга кирганидан кейин, Ўзбекистон Бош вазирининг парламент олдидаги жавобгарлиги ортади.

Шу билан бирга Бош вазир Тошкент шаҳар ва республика вилоятлари ҳокимларини танлаш ваколатига ҳам эга бўлади.

Янги қонунга биноан Бош вазир лавозимига номзодни парламентда энг кўп ўринни эгаллаган партия таклиф қилади. Бош вазир Шавкат Мирзиёев жорий парламентда энг кўп ўринни эгаллаган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий Кенгаши аъзосидир.

Конституцияга киритилаётган янги ўзгартиришлар тафсилотлари ҳамда Бош вазир Мирзиёевнинг кейинги тақдири борасида Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси Маъруфжон Усмонов билан суҳбатни тингланг.

XS
SM
MD
LG