Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:27

Ўшга юборилаëтган хайрия муҳтожларга тарқатилмоқда


Хайрия ëрдами еткизилганлар орасида ота-онаси кўз олдида ëқиб юборилган 3 яшар бола ҳам бор.
Хайрия ëрдами еткизилганлар орасида ота-онаси кўз олдида ëқиб юборилган 3 яшар бола ҳам бор.

Озодлик сайтида бошланган Ўш қирғини кунлари зўрланган ўзбек қиз-жувонларига моддий ëрдам йиғиш кампанияси давом этаëтир ва мазкур ëрдамни тарқатиш билан шуғулланаëтган ташаббус гуруҳига кўра¸ кейинги кунларда эҳсон қилинган 1000 доллардан кўпроқ маблағ жабрланганларга еткизилган.


Бу хабарни ҳар ҳафта Озодликка хайрия ëрдамларининг тарқатилишига оид ҳисоб беришни ўз бурчи деб билган ташаббус гуруҳи аъзоси Ҳафиза опа Маҳмудова етказди.


- Мен биринчи ўринда бизнинг ноламизни, бизнинг сўзларимизни Озодликдан бериб, дунë аҳлига, эҳсон берувчиларга етказганинглар учун сизларга кўпдан кўп миннатдорчилигимни айтиб ўтиб кетсам.

Кейинги гапим шуки, эҳсон бериб ўзининг мусулмонлик бурчини адо этган укалардан, акалардан, опалардан келган ëрдамларни муҳтожларга бердик. Черëмушки мавзеига, Увомбўйи томондаги Памирский мавзеига, медицина ëрдамига муҳтож бўлган аëлларга жўнатган пулларини бердик.

Ҳозир мен бир уйга кириб чиқдим. Ота-онасини болаларнинг кўз ўнгида ëққан экан. Онасининг қўлининг суяклари турибди. Ëқаëтганда 3 яшар бола кўрган экан. Шу 3 яшар бола тилдан қолибди. Буларга ҳам ëрдамни бериб чиқдик. Амманинг қўлида қолибди уч бола.

Озодлик: Биз билан охирги марта гаплашгандан кейин қаерлардан, нималар олдинглар?

- Ҳозирги вақтда бизга Кореядан иккита студент укаларимиз пул жўнатди. Ҳозирги кунгача 1000 долларга яқин пулни тарқатдик. Ҳозир счëтга 350 доллар келибди. Бугун ололмадик. Эртага оламиз. Яна Австралиядан 200 доллар жўнатишган экан. Буни ҳам ололмадик. Ҳозир келганини имконият борича олиб, тушганини муҳтожларга бериб тарқатаяпмиз. Ҳаммасини тарқатиб бўлдик. Охирги кунгини мана ҳозирги болага бериб чиқдик. Черëмушкида 10 оилага бердик, яна Памирскийга, бугунги кунда яна Черëмушкига келдик. Унинг орасида икки кун байрам бўлиб қолди.

Озодлик: Пулдан ташқари яна қанақа ëрдам келди?

- Бундан ташқари яна Лайлак районидан кийим-кечак келди. Буни ўша куннинг ўзидаëқ уст-боши йўқ одамларга, совуқда ўтирганларга тарқатдик. Биз ҳаммасидан расписка олаяпмиз. Агар керак бўлса, биз буни жўнатамиз¸ дейди Ҳафиза опа Маҳмудова.


Озодлик: Ўш ва Жалолобод қирғини кунлари босқинчилар томонидан зўрланиб¸ бугун ҳам ўизмоний¸ ҳам руҳий азобда қолган Ўзбек қиз-жувонларига тиббий ва руҳий ëрдам кўрсатилишига ҳисса қўшмоқчи бўлган миллатдошлар диққатига:

Қирғизистонда тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган бу аëлларнинг Ўзбекистон¸ Қозоғистон ëки Россияда даволанишлари учун хайрия қилмоқчи бўлганлар ўз хайрияларини қуйидаги ҳисоб рақамига жўнатишлари мумкин:

DEMIR KYRGYZ INTERNATIONAL BANK
Иззатилла Рахматиллаев
62561
KGS Acc: 1180000027957832
USD Acc: 1180000027957630


Иззатулла Раҳматуллаев билан боғланмоқчи бўлган миллатдошлар учун ҳуқуқ фаолининг телефон рақами: +996 772 666 263¸ электрон почта манзили эса: zakon_poryadok@inbox.ru

Бу жабрдийдаларга оғир кунда ëрдам қўлини чўзганлардан Оллоҳ рози бўлсин!
XS
SM
MD
LG