Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

Миллатчилар "Рус маршига" тайёр!


"Рус марши" одатда ўтган асрнинг 30-йилларида Европа давлатларидан бирининг "доҳийси" уюштирган ва бутун жаҳон учун катта фалокат билан якунланган миллатчи маршларни эсалатади.
"Рус марши" одатда ўтган асрнинг 30-йилларида Европа давлатларидан бирининг "доҳийси" уюштирган ва бутун жаҳон учун катта фалокат билан якунланган миллатчи маршларни эсалатади.

4 ноябр куни Россиянинг айрим минтақаларида рус миллатчиларининг “Рус марши” деб номланган оммавий чиқишларига рухсат берилди. Россия Мигрантлари Федерацияси рус миллатчиларининг оммавий акциялари мамлакатда миллатлараро низоларни келтириб чиқаришидан хавотирда.


Муҳожирлар муаммолари билан шуғулланадиган ташкилотлар Россиядаги чет-элликларга 4 ноябр куни кўчада эҳтиёт бўлиб юришни тавсия қилмоқда.

2005 йилдан бери 4 ноябр Россияда Халқ бирлиги куни сифатида нишонланади. Бу сана рус миллатчиларининг оммавий акциялар ўтказдиган анъанавий кунга ҳам айланиб бормоқда.

Россиянинг энг йирик шаҳарларида турли миллатчи ва тақирбошлар тўдаларига "Рус марши", деб аталувчи чиқишларни ўтказишларига маҳаллий ҳокимиятлар рухсат берди.

Россия мигрантлари Федерацияси президенти Муҳаммад Амин Мажумдор бу ҳолат мамлакатда миллий масалани янада чигаллаштириб юборади, деган хавотирда. Мигрантлар иттифоқи раҳбари шу кунларда барча муҳожир, чет-эл фуқаролари ва умуман рус миллатига мансуб бўлмаганларга эҳтиёт бўлиб юришни тавсия қилди.

- Бу “маршни” ўтказаётган рус миллатчи гуруҳлари охирги 8-10 йил давомида ўзларининг ҳақиқий экстремистчи эканлигини намоён қилишга улгурди. Улар кўплаб чет-эл фуқароларини, жумладан россияликларни ҳам ўлдирган. Шу сабабли бу маршлар ўтказилаётган кунларда ҳаммани хушёр бўлишга даъват этаман, дейди Федерацияси президенти Муҳаммад Амин Мажумдор.

Мигрантлар федерацияси бошлиғи Москванинг янги тайинланган ҳукумати миллатчиларга ён босаётгани салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

- Агар янги тайинланган Москва ҳукумати бу намойишларга руҳсат берган бўлса, мен шахсан бу қарорни адолатсиз ва номаъқул, деб ҳисоблайман. Ушбу намойишларни бошқараётган айрим россиялик сиёсатчилар миллатчилик шиорлари остида давлатда тартиб ўрнатиш мумкин, деган фикрда,- дейди Москва мигрантлари Федерацияси раҳбари.

Унинг айтишича, Мигрантлар Федерациясининг Москва мэриясига миллатчиларнинг чқишлари юзасидан юборилган расмий сўровномаси ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

“Время новостей” газетасининг маълум қилишича, Москва мэрияси миллачиларга шаҳарнинг чекка туманларидан бири - Люблинода ўз намойишларини ўтказишга рухсат берган.

Озодлик мухбири Москва мэрияси ва пойтахтнинг Жануби-Шарқий округи департаментидан тайинли жавоб ололмади. Жануби-Шарқий округ ҳокимияти матбуот котиби Мария Ермаковадан бундай изоҳ олдик:

- Ҳа, менга кеча ҳам бу ҳақда қўнғироқ қилишган эди. Лекин округимизда қандайдир марш ўтказилиши ҳақида бизнинг бошқармада ҳеч қандай маълумот йўқ, деди Ермакова хоним.

Москва шаҳар мэриясида кўп миллат вакиллари яшайдиган Россия пойтахтида рус миллатчиларининг намойиш ўтказиш ниятларидан бехабар эканини айтаётган бўлса-да, 4 ноябр куни йиғилишга қизғин тайёргарлик кўраётган миллатчилар ҳукуматдан расмий рухсат олганликларини айтмоқда.

“Рус марши”нинг энг фаол иштирокчиларидан бири Ноқонуний Иммиграцияга Қарши Ҳаракат (ДПНИ) тўдабошиси Александр Белов-Поткин Россиянинг йирик шаҳарларида намойиш ўтказишга аллақачон ижозат берлди, дейди.

- Бутун Россияда бўлмаса-да, Москва ва мамлакатимизнинг қатор минтақаларида маршнинг ўтказилишига рухсат берилди. “Рус марши” Новосибирск, Нижний Новгород, Санкт-Петербург, Ставропол, Краснодар ва бошқа йирик шаҳарларда ўтказилади. Москвада бу намойиш Люблинода ўтказилади, деди ДПНИ раҳбари.

Александр Белов-Поткин миллатчиларнинг бу намойишлардан кўзлаётган асосий мақсадлар ҳақида Озодликка буларни айтди.

- Бу йилги маршимиз нафақат миллатчилик, балки демократик шиорлар остида ўтиши режалаштирилмоқда. Коалиция таркибига кирувчи миллатчи ташкилотлар бутун Россия бўйлаб ягона - “Озод Россия! Рус ҳокимияти!” шиори остида намойишга чиқади. Бизнинг фикримизча, бугунги кунда биз учун энг катта хавф – эркинлик ва демократиянинг бўғилишидир. Хусусан, биз олдинги мэр Юрий Лужков ҳокимиятига қарши чиққан эдик. Чунки ноқонуний миграциянинг авж олиши, биринчи навбатда, коррупциялашган ҳокимиятнинг чириб бораётганидан даракдир. Шунинг учун биз янги мэрга ўз талабларимиз битилган декларацияни тақдим этамиз, дейди Белов-Поткин.

ДПНИ етакчиси янги мэрдан “ишга биринчи навбатда москваликларнинг қабул қилинишини, квоталарнинг янада қисқартирилиши ва айрим шаҳар ҳокимияти мутассадиларининг фаолияти устидан текширув ўтказиш” талабларини илгари суришини билдирди.

“Ноябрнинг биринчи кунларида, яъни "Рус марши" ўтказиладиган кунларда муҳожир ва умуман чет-элликлар ҳаёти хавф остида бўлиши мумкинми?”, деган саволимизга ҳаракат етакчиси ўйланмасдан жавоб қайтарди.

- Ҳа. Шу кунлари ҳам, бошқа кунлари ҳам Москвада кўчада юриш хавфли. Москвага келаётган муҳожирларнинг тўхтовсиз оқими оқибатида шаҳар қотилликлар бўйича Европада биринчи ўринни эгаллаб келмоқда, дейди Белов Поткин.

ДПНИ етакчиси Александр Белов-Поткин 4 ноябрда Люблинода ўтказиладиган миллатчилар намойишида Текстилшчикидаги масжид қурилиши масаласи ҳам албатта кўтарилиши билдирди.

Турли миллатчиларни, футбол фанатлари ва радикал оқимларни ўзига бирлаштирувчи “Рус марши” 2005 йилдан бўён 4 ноябр куни ўтказилиб келади. Сўнгги олти йил давомида “Рус марши” 2 мартагина (2006 ва 2008 йлларда) ҳукумат томонидан таъқиқланган.
XS
SM
MD
LG