Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:45

Зўрлашда айбланаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди



Москва яқинидаги Шчербинки шаҳарчасида истиқомат қилаётган 30 ёшли аёл номаълум шахслар томонидан калтакланди ва зўрланди.

Ички ишлар органларидан олинган маълумотга кўра, бу жиноятни содир этганликда гумонланган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган.

Мазкур воқеа юзасидан терговни маҳаллий прокуратура олиб бормоқда.

Калининграддан ҳам яна бир хабар келди. “Янтарный Край” газетасининг хабарига кўра, 7 август куни Малое Борисово шаҳарчасида 2 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 30 ёшли аёлни зўрлаб ҳодиса жойидан ғойиб бўлган.

Лекин улардан бири жиноят жойида ўз паспортини тушуриб қолдирган.

Бир неча соатдан кейин Луговое шаҳарчасида бу жиноятни содир этганликда гумонланган 1969 ва 1970 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

Жабрланган аёл маҳаллий шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
XS
SM
MD
LG