Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:28

Эркин микрофон - "Россия бу ерда ўз диктатурасини ўтказаяпти"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Бу гапни Оҳангарон цемент заводини сотиб олган Россиянинг Евроцемент ширкатининг ўз хизматчиларига нисбатан юрғизаëтган сиëсатидан шикоят қилган ишчилардан бири айтади.


Евроцементдан оҳангаронлик ишчилар хафа


Россиянинг Евроцемент ширкати Оҳангарон цемент заводини сотиб олганидан бери қозонимиз гўшт¸ чўнтагимиз пул кўрмаяпти¸ дейди ширкат ҳиссадори Эргашев Мақсадали.

- Менинг исми шарифим Эргашев Мақсадали. Мен Евроцемент компаниясига қарашли Оҳангарон цемент заводида ишлардим. Ҳозир ўша Евроцемент компанияси тўрт йилдан бери ҳеч қандай дивиденд бермаяпти. Халқ норизо. Заводни Россиянинг Евроцемент деган компанияси сотиб олган. Улар менинг пакет акциямни сотиб олмоқчи эди. Мен бермадим. Ҳамманикини зўрлаб сотиб олди. Бу тўғрисида шикоят ва аризалар жуда кўпайиб кетган¸ лекин ҳеч ким охирига ета олмаяпти. Евроцемент компанияси бу ерда жуда бўлмағур ишларни қилаяпти. Бутун халқнинг нафратини қўзғатаяпти. Уларга ҳамма қарши. Ойликларни тушириб ташлади. Бор имтиëзларни ҳам йўқ қилиб ташлади. Ëрдам пулларини ҳам йўқ қилиб ташлади. Энг асосийси акционерларни ҳеч ким менсимасдан¸дивиденд бермаяпти. Мана 28 июнда акционерларнинг йиллик йиғилиши бўлиб ўтиб керак эди. Йиғилиш бўлмади. Йиғилиш бойкот қилинди. Ҳамма акционерлар чиқиб кетди. Ҳеч ким мажлисга кирмади. Булар ўзларича “мажлис ўтди” деб протокол тузиб “Бизда акциянинг кўп қисми бор” деб қоғоз ëзиб кетди. Ойликни умуман пасайтириб ташлаган. Тўрт соатлик ишга ўтказиб қўйган. Россия бу ерда ўзининг диктатурасини ўтказаяпти. Ҳеч кимни менсимаяпти¸ дейди Эргашев Мақсадали.

Евроцемент ширкати 2005 йилда Россия аксил монополия қўмитаси тарафидан жаримага тортилган ва Россия матбуотида бу ширкатнинг жиноий дунë билан ришталари ҳақида мақолалар урчиган эди.


Ўзингдан чиққан балога...

Қашқадарëдан бориб Калуга вилоятида ишлаëтган мардикорлар қашқадарëлик ҳамюртлари ўзларини уриб пулларини олиб қочиб кетганини хабар қилди. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган жабрланувчилар Россия милициясига арз қилишдан қўрқишмоқда. Яна ўзимизни қамаб қўймасин¸ деган хавотир бор уларда.

- Биз стройкада бир ой ишладик. Ўша ўрисдан 4000 долларни олиб “болаларга бераман” деб олиб кетган. Ҳозир уйида у¸ Ўзбекистонда. Болаларнинг паспортини ҳам ўғирлаб кетган. Ҳозир бўлган воқеани укамиз сизга батафсил айтиб беради.

Озодлик: Беринг¸ тушунтириб берсин.

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз? Соғлиқларингиз яхшими? Нима бўлди?

- Бир йигит ишга таклиф қилган эди. Ўзимизнинг Қашқадарëдан экан. Бугун 50-кун. Укам билан ишладик. Иккита жойни кўтардик. Бизга фақат озиқ-овқатга пул берарди. Биз дачада икки киши қолган эдик. Дачага келиб уриб паспортларимиз ва пулларимизни тортиб олиб кетди¸ дейди Калугадаги қашқадарëлик жабрдийда.


Хайрулланинг мухлислари эҳсон бермоқчи

Қамоқда қолаëтган диний воиз ва спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовнинг оиласига Рамазони шариф олдидан эҳсон бермоқчи эдик¸ дейди хўжандлик суҳбатдошимиз.

- Хайрулла Ҳамидовнинг онасига биз биродарлар моддий ëрдам қилмоқчимиз. Ëрдам бермоқчимиз. Фарзандлари касал экан. Моддий ëрдамга муҳтожлиги ҳақида суҳбатда чиққан эканку. Шунга ëрдам қилмоқчимиз. Фарзандлари жуда оғир аҳволда экан. Биз Тожикистонданмиз. Мухлислари хабар олишга келмаяпти¸ деб жавоб берган эканку Озодликда чиққанда¸ дейди Хайрулланинг тожикистонлик мухлислари.


Эримни ноҳақ қамашди

дейди Жалолободдан қўнғироқ қилган аëл.

- Мен Жалолобод вилояти¸ Сузоқ райониданман. Мамажонова Марҳабоман. Эрим Мамажонов Қаҳрамонни огород суғориб юрган еридан олиб кетган. Ҳали суди бўлгани йўқ. Адолатсизликдан жуда қийналиб кетдим ака. Уже биз қочган еримиздан қайтиб келганимизда уйдаги ишларимиз кўзимизга кўриниб¸ ўзимизга келиб огород суғориб юрган еридан олиб чиқиб кетди. Кечқурун санкция очиб қўйиб дунëнинг қўрқинчли статяларини илиб ташлабди. Эртаси куни мен бориб эплай олмадим. Учинчи куни адвокат тайинладик. Ҳатто свиданиега рухсат бермаяпти. Лекин бир-икки кун калтаклашганини биламан. Кейинги куни адвокат яхши деб айтдию ҳали кўзим билан кўрганим йўқ. Қайнотам қариб қолган. Айби борми ëки йўқми олиб кетишаяпти. Умуман адолатсизликда. Шунга кимдир иш юритса бўлар эди. Жуда кўпчилик қийналаяпти. Олиб кириб кетганларнинг ҳам 30-40 минг пулини олишаяпти. Бир-бирини урдиришади¸ устига қўйдириб беришади¸ дейди сузоқлик Марҳабо.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG