Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:57

Тошкентдаги "Карвон" бозори раҳбарлари қамалди


тошкентдаги йирик "Карвон" бозорида савдо сусайган.
тошкентдаги йирик "Карвон" бозорида савдо сусайган.

Тошкентдаги йирик улгуржи “Карвон“ бозори, халқ тилидаги “Ўрикзор” бозори раҳбарлари устидан тергов хали ҳам давом этаяпти.Бозор маъмурияти 120 миллиард сўм солиқни яширганлиги аниқланган, дея хабар тарқатди “Ҳаракат” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон чегараларини ёпиб олган, йирик бозор раҳбарлари қамоқхоналарда, бозорларда эса маҳсулот етишмаслиги сезилмоқда.

Айни пайтда “Карвон” бозорида савдо сусайган бўлса-да, аммо ишлаб турганини айтишмоқда, тошкентликлар.Эгалари терговда бўлган савдо дўконлари муҳрланган.

"Эзгулик" ташкилоти фаоли Абдураҳмон Ташанов маълумотига кўра, дастлабки тафтишда 50 миллиард сўм солиқ яширилганлиги айтилган. Ҳозир эса ...

- Ҳозирда солиқдан яширилган маблағлар миқдори 120 миллиард сўмдан ошибди.Бу дегани 50 миллион АҚШ доллари, бозор курсида ҳисоблайдиган бўлсак. Жудаям коррупцияга берилган жиддий зарба, деб айтиш мумкин, - дейди "Эзгулик " жамиятининг фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг бошида Тошкентдаги “Карвон бозори” раҳбарларидан 52 нафари савдо қоидаларини бузиш ва катта миқдордаги маблағни талон-тарож қилишда айбланиб ҳибсга олинган¸ 19 мулозимга эса қидирув эълон қилинган эди.
"Ўрикзор" даҳасидаги улгуржи "Карвон" бозори директори Дмитрий Лим эса Ўзбекистонни тарк этган.

- Айни пайтда бозорчилар устидан тергов ишларини вилоятдан келган мутахассислар олиб бормоқда. ”Карвон бозори” ҳудудидаги савдо дўконларининг эгалари орасида прокуратура ва юқори мансабли шахслар борлиги бунга сабаб қилиб айтилмоқда.

Бу бўйича миллий ҳавфсизлик хизмати тергов олиб бораяпти, деган гаплар ҳам пайдо бўлди. Шундан кейин президент аппаратидан топшириқ берилиб, кўпроқ вилоятдан келган тергов гуруҳлари бу ишга жалб қилинган. Таниш-билишчилик, ошна-оғайничилик бўлмасин деган мақсадда, гўё шундай қилинганмиш, - деди Абдураҳмон Ташанов.

Тошкентлик Абдуқаҳҳор ака ҳам Абдураҳмон Ташанов берган маълумотни тасдиқлайди. Унга кўра, бозордаги бир қатор дўконлар муҳрлаб қўйилган.

- Ўша савдо дўконларининг документлари бошқа одамларга қилинган. Хаммаси котталарни магазинлари бўлган. Хуллас, жуда ғалати бир ишлар. Бу ерда простой одамларни магазини бўлмаган. Ҳаммасини орқасида кришаси бор эди-де. Не то что, прокурор, ҳаммасиники бор-де. Прокурорники бор, миллий хавфсизликники, ҳокимники. Унақа оддий фуқаро бунақа магазин ололмейди-де. Бу ерда кимгадир кимдир мешат қивотти-де. Қанақадир ишкал. Кимдир ўша тепани ўзи, ўша ишкал қивотган орасида. Оддий фуқарога бош оғриқ керакми? Кунлик тирикчилиги кетиб қовотти. Ҳамма ўшанга ўзи хайрон-де,- дейди тошкентлик Абдуқаххор ака.

Унга кўра, Тошкентнинг йирик улгуржи бозори “Карвон бозори”даги ҳозирги маҳсулот олдиндан омборхоналарда тўпланиб турган маҳсулотлардан иборат.

-Уларни энди ҳаммасини олдин олиб қўйганлари бор. Босиб қўйган-де хаммасини. У бир кунлик нарсамаску.Қачондан босилган бу нарсалар.Ўшани хаммасини сотиб бўлмагунича бир амаллаб кунини ўтказадиде, -дейди тошкентлик Абдуқаххор ака.

Абдураҳмон Ташанов фикрича, Ўзбекистоннинг нафақат “Карвон бозори”да, балким бошқа бозорларда ҳам маҳсулот танқислиги сезилмоқда дейди.Буни Абдураҳмон Ташанов Хитойга бориб келиш йўллари Қирғизистондаги вазият сабаб ёпилгани билан изоҳлайди.
XS
SM
MD
LG