Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:34

Жириновский Тожикистонни Россияга қўшмоқчи


Ашаддий миллатчилардан бўлмиш Жириновский Марказий Осиë халқлари шаънига бундан аввал ҳам анча ҳақоратомуз баëнотлар қилган.
Ашаддий миллатчилардан бўлмиш Жириновский Марказий Осиë халқлари шаънига бундан аввал ҳам анча ҳақоратомуз баëнотлар қилган.

Россия Давлат Думаси раиси муовини, ЛДПР партияси раҳбари Владимир Жириновский яна бир ғайриоддий таклиф билан чиқди : у Тожикистон¸шунингдек Қирғизистонни Россия таркибига қайтаришни таклиф қилди.

“Русская служба новостей” радиостанцияси эфирида ЛДПР йўлбошчиси шундай тарзда полиомиелит, ноқонуний миграция ва Афғонистондан келаётган наркотик моддаларга қарши кураш ғоясини илгари сурди.

- Бизга Тожикистон керак: у ерда ботпишар мева-чевалар: қулупнай, ўрик бор. Лекин бу мевалар соғлиғимиз учун хавфли. Мен фуқароларимизнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда гапирмоқдаман. Бизда аллақачон икки қизча касал бўлди. Нима¸ биз улар сонининг мингга етишини кутамизми? деди Владимир Жириновский.

"Келинг Душанбе Москва поезди қатновини тўхтатамиз, ҳаво орқали алоқаларни узамиз. Тожикистондан келаëтган озиқ -овқатни бутунлай тақиқлаймиз. Тожикистонда полиомиелит касаллиги тўхтатилсагина¸ барча муносабатларни тиклаймиз ”, деб таъкидлади Давлат Думаси вице-спикери.

- Бу масалаларни ҳал этишнинг бошқача йўлини таклиф қиламан: Тожикистон ва Қирғизистоннинг давлат сифатида келажаги йўқ. Келинг, у ерда янги 9- федерал округ тузамизда¸ унинг бошига Рушайлони қўямиз. Шундай қилиб биз барча муаммоларни ҳал этамиз: ортиқча ишчи кучи, мева, гўшт бизда бўлади, уларда эса касал бўлмайди. Афғонистон чегарасига ўз аскарларимизни қўйиб, чегараларни ёпиб ташлаймиз. Қараб турибсизки : бизда наркотик йўқ! Ҳозирда бу давлатлар мустақил- биз ички ишларига аралаша олмаймиз. Шарт қўямиз: бизга қўшилинг ё бўлмаса чегарани ёпамиз!- деди Жириновский.

Давлат Думаси Раиси муовинининг сўзларига ўз муносабатини билдирган Сиёсий ахборот маркази директори Алексей Мухин, Озодликка шундай деди:

- Владимир Вольфович одатдагидек чиқиш қилди, холос. Унинг калласида бундай фикр туғилишига эса¸ ҳокимият тепасида турган Путин-Медведев бирикмасининг “совет инфратузулмаси” ҳақидаги ғояси туртки берган. Яъни собиқ совет давлатлари ўрнида тузилаëтган Россия- Қозоғистон- Беларус иттифоқи негизида иқтисодий бирлашма тузиш. Биласиз, бу бирлашма Божхоналар иттифоқи шаклида ўз ишини бошлаб ҳам юборди. Шу сабабли, бошқа собиқ совет давлатларининг келажакда бу иттифоққа бирлашиши масаласи кўтарилиши аниқ. Менимча, Владимир Вольфович шундай демоқчи эди.

Озодлик: Алексей Алексеевич, бу ғояни илгари суришда Кремлнинг “қўли” сезилмаяптими?

- Йўқ. Менимча йўқ. Бу масалада қандайдир фитна изларини қидиришнинг кераги йўқ. Бу биринчи ўринда сиёсий эмас, балки тижорат бирлашмаларининг ғояларидир.

Озодлик: Сизнингча, тожик ва қириғизлар бу сўзларга қандай қарайди?

- Менимча¸ бу нарса улар учун фойдали бўлади. Россияниг Қирғизистон ва Тожикистон билан иттифоқи ҳар қандай кўринишда ҳамма тарафларнинг манфаатларига хизмат қилади, деди Москвадаги Сиёсий ахборот маркази директори Алексей Мухин.
XS
SM
MD
LG