Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:58

Қашқадарëлик муҳожирлар тақдири судга қолди


Автобусда Багучан район марказига етиб келган ўзбек муҳожирлари ҳозирда маҳаллий милиция қарамоғида қолмоқда.
Автобусда Багучан район марказига етиб келган ўзбек муҳожирлари ҳозирда маҳаллий милиция қарамоғида қолмоқда.

Озодликнинг "Эркин микрофони"га қилинган бир қўнғироқ ортидан бошланган жараëн ўз мантиқий ривожини давом эттирмоқда - тундрадаги қашқадарëлик муҳожирлар ўз ҳақлари тикланиши илинжида эндиликда суд ҳукмини кутмоқдалар.

Икки ойдан буён Красноярск ўрмонларида дарахт кесиб¸оғир шароитларда қулларча меҳнат қилган ўзбекистонликлар пичоқ суякка бориб тақалганидан сўнг, якшанба куни оч-наҳор иш жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар.

- Тахминан 20-25 километрга пиëда бордик. Кейин йўл таксига миндик¸ бепул олиб бориб қўйди. Шу ердаги Багучан ГЭСининг автобуси¸ дейди 21 ёшли Ойбек Абдураҳмонов.

Ўзбекистонлик муҳожирлар Багучан туманига етиб келиб Ички ишлар бўлимига арз қилдилар. Милиция ходимлари уларни иссиқ бинога вақтинчалик жойлаб қўйди.

Душанба куни ниҳоят одамга ўхшаб дам олганларини гапирар экан бу йигитлар, кейинги тақдирлари номаълумлигича қолаётганини айтади:

Озодлик: Ҳозир қаерда турибсизлар?

- Багучан районида спорт зал бор экан. Ҳозир шу ердамиз.

Озодлик: Овқатларинг¸ пулларинг йўқ эди. Бу ëғи нима бўлди?

- Шуларнинг ўзи бериб турибди¸ ҳозирча.

Озодлик: Ким бериб турибди?

- Милицияларнинг ўзи. Ишларимиз ҳал бўлгунча¸ едириб-ичириб турадида булар.

Озодлик: Иссиқми ахир? Сал ўзларингга келиб олдиларингми? Ювиндиларингми?

- Баня деган нарса йўқ. Фақат ëтар-турар иссиқ хона бериб қўйди¸ дейди муҳожирлардан бири.

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш бўйича минтақавий Қарши шаҳар бюросининг ҳуқуқшуноси Шуҳрат Орипов ҳам ва ниҳоят душанба куни ўзбекистонликлар олдига етиб келди. Орипов¸ қашқадарëлик йигитларгина эмас¸ балки уларни Россияга юборган Қарши шаҳар бюроси ҳам алданганини айтади.

Шуҳрат Орипов: Ҳозир ҳаммасининг бошида ўзим турибман ака. Ҳаммаси яхши бўлади¸ Худо хоҳласа. Насиб бўлса¸ эртага олиб чиқиб кетаман буларни. Бошқа бир корхона билан шартнома имзоладик. Ўша ернинг иш шароитини ўрганиб келишга одам жўнатдик. Бизни алдаган икккита фирма бор. Уларнинг устидан арбитражний судга мурожаат қиламиз. Бошқа йўлимиз йўқ¸ қонун юзасидан.

Озодлик: Алдаган фирмалар қайсилар?

Шуҳрат Орипов: Уларни энди ҳозир нима қиласиз? "Тошкент" фирмасида. Биз "Тошкент" фирмаси билан шартнома имзолаганмиз. Ўша куни ўзингиз гаплашдингизку.

Озодлик: Суюн Ориповми?

Шуҳрат Орипов: Ҳа. У бошқа фирма билан шартнома қилган. Лекин биз шартнома қилган фирма ўшада.

Озодлик: Қаерда ҳозир у одам? Биз уни топа олмаяпмиз.

Шуҳрат Орипов: Биз ҳам топа олмаяпмизда. Арбитражний суд бўлса¸ пулини олиб берамиз.

Озодлик: Икки ой ишлашди¸ суд бўлаяпти¸ демак алдандида булар. Энди фақат суд орқали олиш мумкин шундайми?

- Қани эртага представители келсинчи. У эртага келадиган бўлаяпти. "Тошкент" фирмасининг бошлиғи. У ўзининг юристи билан келади. Ҳаммасини разбор қиламиз. Балки разборимизда ҳаммаси ечимини топар. Штрафларни тўлашни бўйнига олаяпти¸ дейди Шуҳрат Орипов.

Қашқадарëлик йигитлар адвокатининг айтишича, Фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш бўйича минтақавий Қарши шаҳар бюроси Ирткутскдаги “Ўзбекистонликлар иттифоқи” ташкилоти раҳбари Суюн Орипов билан шартнома тузган. Суюн Орипов эса ўзбекистонликларга иш берган бошқа фирма билан шартнома тузган. Лекин бу шартнома қандай тузилгани ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. Айни пайтда Суюн Орипов деган шахс изсиз ғойиб бўлган¸унинг қўл телефони ўчирилган.

Багучан тумани прокурори Роман Лычковский Озодлик билан суҳбатда бу иш юзасидан тергов олиб борилаётганини билдирди:

- Биз ҳозир иш берувчини текшираяпмиз. Келиб чиққан вазиятдан ташвишга тушган иш берувчи ҳозир яширинган. Биз унга қидирув эълон қилдик. Албатта¸ унга нисбатан чора кўрилади. Ҳаммаси кўриб чиқилиб, судга оширилади. Кимнингдир айбдор ёки айбдор эмаслиги ҳақидаги қарорни эса суд чиқаради, дейди Багучан тумани прокурори Роман Лычковский.

Прокурор иш берувчининг кимлиги¸ унинг нега яширингани ҳақидаги саволларимизга жавоб беришни истамади.

Озодлик радиоси бу ҳақда Москвадаги Фуқаровий кўмак ташкилотини ҳам хабардор қилган эди. Ташкилотнинг меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими раҳбари Елена Буртинанинг айтишича, улар дахлдор ташкилотларга бу ҳақда расман мурожаат қилган:

- Бугун Россия Бош прокуратурасига бу ҳақда расмий хат билан мурожаат қилдик. Бу мактубнинг бошқа нусхалари Красноярск ўлкаси прокуратураси, Миграция хизмати бошқармаси ва Багучан туман прокуратурасига ҳам юборилди. Шунингдек¸ Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги консулига ҳам мактуб жўнатдик, дейди Елена Буртина.

Фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш бўйича минтақавий Қарши шаҳар бюросининг ҳуқуқшуноси Шуҳрат Ориповнинг айтишича, у ўзбекистонликлар меҳнат ҳақларини ундириб олиш учун ҳаракат қилади. Бироқ бу ҳақларни ундириб олишнинг қанчалик реал эканлиги воқеаларнинг кейинги ривожига боғлиқ. Озодлик радиоси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тақдирини кузатишда давом этади.

Илова: Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш бўйича минтақавий Қарши шаҳар шартнома асосида бюросининг шу йилнинг феврал ойида Россияга ишга юборган меҳнат муҳожирларининг Озодликка йўлланган рўйхати:

Бозоров Ўктам¸ 35 ёш,
Жўраев Абдуҳошимжон¸ 29ёш,
Мамаев Нурулло¸ 30 ëшда
Камолов Ҳаким¸ 56 ëшда
Раҳимқулов Ориф¸ 27 ëшда
Холбоев Бахтиëр¸ 28 ëшда
Раҳмонов Абдумажид¸ 23 ëш
Юсупов Баҳодир¸ 35 ëш
Бекниëзов Содиқ¸ 28 ëш
Абдураҳмонов Ойбек¸ 21 ëш
Холбеков Абдумалик¸ 24 ëш
Баҳромов Давр¸ 31 ëш
Баҳромов Обид¸ 29 ëш¸
Баҳромов Ўктам¸ 24 ëш
Жўраев Собир¸ 20 ëш
Норматов Аслан¸ 24 ëш
Хўжаëров Аслиддин¸ 21 ëш
Хидиров Юсуф¸ 38 ëш
Раҳмонов Дилшод¸ 20 ëш
Норматов Асрор¸ 29 ëш
Аҳмедов Шокир¸ 29 ëш
Тошев Алишер¸ 49 ëш
Қорабоев Ҳамза¸ 22
Норгулиев Жамшид¸ 24 ëш
Юсупов Сирожиддин¸ 24
Юсупов Бекмурод 20 ëш
Мамаев Султон 40
Аллаëров Нурмўмин¸ 24 ëш
Имонов Мажид¸ 52 ëш
Остонов Нуриддин¸ 28 ëш
Шарипов Юсуф¸ 30 ëш
Дониëров Жамшид¸ 20ëш
Худойбердиев Эгамберди 44
Тошбоев Зафар¸ 31 ëш
Қодиров Қаҳрамон¸ 42 ëш
Айитов Шерали¸ 26 ëш
Худойбердиев Шуҳрат¸ 25 ëш
Усмонов Ибадулла¸ 28
Хуррамов Рустам¸ 33 ëш
Абдуллаев Отабек¸ 19 ëш
Ибрагимов Муҳаммадали¸ 20 ëш
Бердиев Музаффар¸ 51 ëш
Тўйчиев Жасур¸ 23 ëш
Суюнов Аброр¸ 27 ëш
Латифов Нўъмонжон¸ 48 ëш
Эргашев Қосим¸ 29 ëш
Ҳайитов Маъруф¸ 23 ëш
Ҳайитов Қаҳрамон¸ 33 ëш
Эйлиев Қилич¸ 41 ëш
Ҳайитов Жасур¸ 21 ëш
Абдуллаев Жасур¸ 21 ëш
Умматов Абдураҳмон¸ 23 ëш
Азимов Аслиддин¸ 25 ëш
Шомиров Собир¸ 29 ëш
Хуррамов Озод¸ 24 ëш
XS
SM
MD
LG