Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:22

Тошкент Исроилга "яхши ният" намунасини кўрсатди


Ягудаевани озод қилиш жараëнига¸ айтилишича¸ рафиқаси тошкентлик бўлган Исроил Ташқи ишлар вазирининг шахсан ўзи иштирок этган.
Ягудаевани озод қилиш жараëнига¸ айтилишича¸ рафиқаси тошкентлик бўлган Исроил Ташқи ишлар вазирининг шахсан ўзи иштирок этган.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент аэропортида қўлга олинган Исроил фуқаросини озод қилганлиги учун Ўзбекистон томонига минатдорчилик билдирди. Автомат ўқдони ва ўқ билан қўлга олинган исроиллик қиз¸ на жарима ва на маҳкамасиз ватанига қўйиб юборилган.

7 январ куни Тошкент аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари сумкасида M16 автомати ўқдони ва ўқларини олиб ўтаётган 21 ёшли Исроил фуқароси Тамара Ягудаевани ҳибсга олди.

Тамара 25 ёшли дўсти Янив Ниёзов билан Тошкент аэропорти орқали дам олиш учун Исроилдан Банкокга учиб кетаётган пайтида транзит залида қўлга олинди.

Ўз кўрсатмасида Тамара бу сумкани қисқа муддат Исроил армиясида хизмат қилган ўртоғидан олгани ва унда автомат ўқлари борлигидан хабари бўлмаганини айтган.

Исроил раҳбариянинг Тамара ва унинг дўстини озод этишга қаратилган саъй-ҳаракатларидан сўнг, мазкур изоҳ¸ афтидан¸ Тошкент расмийларига етарли бўлди ва икковлон ҳеч қандай жарима ва маҳкама жараёнисиз Исроилга қайтариб юборилди.

Ўзбекистоннинг Исроил фуқароларига нисбатан бундай муносабатини Исроил томони “яхши ният ишораси” деб баҳолади.

- Фуқаромизнинг озод этилиши Исроилга нисбатан яхши ният ишораси бўлди ва буни Исроил жуда ҳам қадрлайди¸ деди Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Ҳиллел Ньюман. Элчига кўра¸ ушбу воқеа икки давлат ўртасидаги муносабатлар истиқболидан яхши нишонадир.

- Бу қизнинг¸ ҳақиқатан ҳам айби йўқ. Унинг ёвуз ниятлари бўлмагани ҳам аён. Унинг Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинганидан хабар топганимиздан кейин бу ишга Исроил Ташқи ишлар вазирлиги аралашди. Ўз навбатида биз расмийлар билан алоқага чиқдик ва унинг озод этилиши сўрадик. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб айтмоқчиманки, Ўзбекистон ҳукумати дунёнинг кўпгина давлатлари қила олмайдиган бир яхшиликни қилди. Улар қонунларни пеш қилмасдан бу ишга инсонийлик билан ёндашди ва Тамарани озод қилишга қарор қилди. Агар бошқа давлат бўлганида эди, улар фуқаромизни маҳкамага тортиб¸ жуда кўп ойлар давомида овора қилган бўларди¸ дея ўз миннатдорчилигини изҳор этди элчи Ҳиллел Ньюман.

Исроилдаги Izrus сайти Тамаранинг отаси Аркадий Ягудаевдан иқтибос келтириб ёзишича, Тамарани озод этишга қаратилган саъй-ҳаракатларга Тошкентнинг жуда юқори даражадаги бизнесменлари, шахсан Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ва АҚШ Конгресси вакиллари аралашган. Элчи Ҳиллел Ньюман Исроил давлатининг ўз фуқароларига нисбатан бундай ғамхўрлигини одатий ҳол сифатида баҳолайди.

- Исроилнинг кичик давлат экани ҳаммага маълум. Бу давлат ўзининг ҳибсга олинган ёки гаровга олинган ҳар бир фуқаросига нисбатан алоҳида ғамхўрлиги билан танилган. Биргина оддий аскар Гилад Шалид воқеасини олинг. Бутун давлат¸ бутун халқ уни озод этишга бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоқда. Ташқи ишлар вазири Либерманнинг Ўзбекистонда ҳибсга олинган қизнинг тақдири билан шахсан қизиқиши ҳам шу билан изоҳланади¸ дейди элчи Ҳиллел Ньюман.

10 январ куни Тамара Ягудаева озод этилгач¸у бир кун давомида Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасида қолди. Izrus сайтининг ёзишича, бу ерда у ювиниб, озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланган сўнг Исроил фуқароси ватанига учириб юборилган.

Нашрнинг қайд этишича, Исроил парламентининг “Исроил бизнинг уйимиз” фракцияси раиси Роберт Илатов мазкур воқеани Ўзбекистон ва Исроил муносабатларининг янада илиқлашаëтганидан даракчи сифатида изоҳлаган. Ўтган йили Исроил президенти Шимон Перес ва Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ташаббуси билан Исроил томони Тошкент билан бир қадар совуқлашган алоқаларни яхшилашган қаратилган қатор уринишларни амалга оширган эди..
XS
SM
MD
LG