Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:24

Электр ўғрисининг уйи куядиган бўлди


Ўзбекистонликлар орасида уйини электр билан ëритишга ҳам қурби етмай қолаëтганлар кўпайган сайин¸ давлатнинг бундайларга қаттиққўллиги ҳам ошиб бормоқда.
Ўзбекистонликлар орасида уйини электр билан ëритишга ҳам қурби етмай қолаëтганлар кўпайган сайин¸ давлатнинг бундайларга қаттиққўллиги ҳам ошиб бормоқда.

Ўзбекистон парламенти қабул қилган янги қонунга кўра¸ электр¸ иссиқлик ва водопровод тармоқларига ноқонуний йўл билан уланганлик учун маъмурий эмас¸ жиноий жазо қўлланиладиган бўлди.

Ўзбекистон Олий мажлисида “Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 185.2-моддаси ва Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Аввалги қонун электр ва иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган шахслар учун асосан маъмурий жавобгарликни назарда тутган ва энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима тўлашдан то уч ойлик қамоққача бўлган жазо белгилаган бўлса¸ 24 июн куни депутатлар¸ қонун кўзда тутувчи жиноий жазони кучайтиришга қарор қилдилар.

" Қонун лойиҳаси электр ва иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун жиноий жавобгарликни¸ шунингдек¸ водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик¸ совуқ ëки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказганлик¸ уларнинг кўрсаткичларини ўзгаартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш пайтида депутатлар киритилаëтган ўзгартишлар коммунал хизматлардан фойдаланиш соҳасида қонунга хилоф ҳаракатлар учун жазонинг муқаррарлиги принципини рўëбга чиқаришга¸ давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар. Қонунчилик палатаси депутатларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Қонунни қабул қилди", дейилади парламент муҳокамалари ҳақда хабар қилган УзА агентлиги хабарида.

Мутасадди ташкилот вакиллари ушбу қонун лойиҳасини хурсандчилик билан қабул қилишмоқда. Чунки, уларга кўра, Ўзбекистонда аксар фуқароларнинг электр энергияси, газ ва иссиқлик манбаидан яширинча фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилади.

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туман газ таъминоти ташкилоти ходимига кўра, газдан ноқонуний фойдаланувчилар орасида аҳолининг турли қатлам вакиллари учрайди.

- Бизда ҳам учраб туради бунақа ҳолатлар. Ўзбошимчалик билан ҳисоблагични орқага қайтарганлар учраб туради. Ноқонуний уланишлар бўлади. Ҳар йили туман бўйича камида бунақа бир-икки ҳолат бўлади.

Озодлик: Кимлар ўзбошимчалик билан уланишади?

- Ҳар хил табақадан. Масалан, ҳисоблагични уйга ўтказиб қўйиб, бир-икки точкани ҳисоблагичга киргизишмайди. У ҳам ноқонуний ҳисобланади.

Шунингдек, ҳозир тадбиркорлар, ишбилармонлар - чойхонами ёки бошқа бирор нима очаëтган бўлса, ўзларича газни улаб қўйишади, деди Хўжайли туман газ таъминоти ташкилоти ходими.

Андижон вилоят электр тармоқлари ташкилоти ходими андижонликлар орасида электрдан фойдаланиш қоидасини бузувчи шахслар кўплигини айтади.

- Бошқа вилоятларда қандай бўлса¸ бизда ҳам худди шунақа. Ноқонуний уланиш¸ ҳисоблагични қайтариш¸ ҳисоблагични олиб қўйиш жуда кўп, деди Андижон вилоят электр тармоқлари ташкилоти ходими.

Кузатувларга кўра, камбағал оилалар иқтисодий етишмовчилик туфайли сарф-харажатни камайтириш мақсадида электр ва табиий газдан яширинча фойдаланишга мажбур бўлишади.

Самарқандлик Комилжон Ашуров аҳолининг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш сабабларини санайди.

- Оддий халқ ўз-ўзича ўғирликка киргани йўқ. Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бўлди. Объектив сабаб газнинг камлиги, субъектив сабаб ҳокимият вакилларининг бу муаммога панжа орасидан қарашлари ва газ ходимлари ичида муттаҳамчиликнинг бўлиши. Уларнинг келиб: “Майли, сен счëтчик бўйича тўлама, менга пул тўла” дейиши.

Бу масала парламентда кўрилган бўлса¸ яхши. Фақат жиноий жавобгарлик билан қўрқитиш керак эмас. Қандайдир маъмурий кўринишдаги жазолар бўлиши керак, дейди Комилжон Ашуров.

Хоразмлик Отаназар оға эса газ ёки электрдан яширинча фойдаланувчилар, асосан, амалдорлар орқасида кўплаб учрашини айтади.

- Хоразмда яширинчадан фақат катталар фойдаланади. Колхозчилар ҳеч қачон фойдаланмайди. Буни газ идора ҳам билади. Свет идорадагилар ҳам билади.

Ғишт чиқарадиган заводларнинг ҳаммаси катталарники. Улар газ ва светдан яширинча фойдаланишади. Кимки мансабда ўтирган бўлса¸ шулар фойдаланади. Оддий халқ бундай қилмайди, улар қўрқади. Халқнинг виждони бор, дейди Отаназар оға.

ЎзА маълумотига кўра, ўзбек депутатлари муҳокама қилаётган қонун лойиҳаси “Электр ва иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутади”. Шу пайтгача, бу каби қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган эди.

Ўзбекистонлик кузатувчи Комрон Алиев бу каби қонунбузарликларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланишини қаттиққўллик, деб баҳолайди.

- Бирор-бир қонун қабул қилаëтган вақтда манфаатдор бўлган ташкилотлар ўз таклифларини билдиради. Масалан, электр энергияси ëки газ сотадиган ташкилот. Бундан ташқари, юстиция ва шунга ўхшаган прокуратура ташкилотлари ҳам ўзининг таклифини киритиши мумкин.

Буларнинг ҳаммаси қаттиқроқ жазо бериш тарафдори. Уларни одамларнинг хонавайрон бўлиб кетгани¸ қанча одамнинг қамалиб кетгани қизиқтирмайди.

Афсуски, Ўзбекистонда чинакам жамоат ташкилотлари йўқ. Борлари эса давлат томонидан ташкил қилинган¸ ҳеч нарсага аралашмайдиган ташкилотлардан иборат.

Агар истеъмолчилар номидан жамоат ташкилотлари бўлганда эди¸ бунақа қаттиққўл қонунлар қабул қилинмас эди, дейди Комрон Алиев.

Янги қонун лойиҳасига кўра, сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирганлик учун ҳам жавобгарликни кучайтиради.

Эндиликда ўзгартишлар киритилган қонун маъқуллаш учун парламентнинг юқори палатасига юборилади.
XS
SM
MD
LG