Шанба оқшом Ливиянинг Триполи шаҳрида НАТО кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумлари чоғида Муаммар Қаддафийнинг 29 ёшли ўғли Саиф ал-Араб Қаддафий ва унинг уч фарзанди қурбон бўлди.
Бу ҳақда маълум қилган Ливия ҳукумати матбуот котиби Иброҳим Мусса Саиф Қаддафийнинг оддий фуқаро бўлгани, у билан бирга нобуд бўлган уч фарзандининг ҳали балоғат ёшига етмаган гўдак эканини урғулади.
Иброҳим Муссага кўра, ҳужум чоғида мамлакат етакчисининг ўзи ва рафиқасига зарар етмаган.
- Етакчининг ўзи саломат. Унга зарар етмади. Унинг рафиқаси ҳам саломат. Унга зарар етмади,- дея маълум қилди Ливия ҳукумати матбуот котиби.
Унга кўра, Саиф ал-Араб Қаддафийнинг уйига ота-онаси борган кезда бир неча ракета ҳужуми уюштирилган.
Ҳукумат расмийлари ракета ҳужумларидан вайрон бўлган уй қолдиқларини хориж журналистларига намойиш қилар экан, яна бир бор НАТО амалиётлари конкрет тарзда Қаддафийнинг ўзини йўқ қилишга қаратилгани ҳақидаги баёнотини такрорлади.
Хусусан, Ливия ҳукумати матбуот котиби Мусса Иброҳим НАТО ҳужумига жавобан: “Бу давлат раҳбарига унинг давлатида суиқасд қилишга қаратилган тўғридан-тўғри амалиётдир”, деди.
Бироқ НАТО раҳбарияти ҳужумлар чоғида ҳарбий объектлар нишонга олинганини айтиб, Ливия ҳукумати айбловини инкор қилмоқда.
НАТО амалиётларига етакчилик қилаётган қўмондон Шарл Бушар шанба оқшом Қаддафийнинг ўғли ва уч набираси қурбон бўлгани ҳақида хабар олганини айтди. Бироқ, бу хабарни тасдиқламади, инкор ҳам қилмади.
Ливияда иккинчи кундирки НАТО ҳарбийлари Триполи шаҳридаги ҳукумат биноларини нишонга олмоқда. Шанба куни тонгда Муаммар Қаддафий телемурожаат қилаётган кезда телемарказ биноси ёнида ракета портлади.
Ўшанда Қаддафий исёнчиларга сулҳни таклиф қилди. Аммо, исёнчилар унга ишонмаслигини айтиб, бу таклифни рад этди.
Ҳозирга қадар Буюк Британия ҳукумати Қаддафийнинг ўғли ва набиралари ўлдирилгани ҳақидаги маълумотларни "текширилмаган", дея Ливиядаги амалиётлар БМТ ваколати доирасида амалга оширилаётганини таъкидлаб, баёнот берди.
Бундан ташқари, Оқ Уй расмийси Жей Карни ҳам Ливиядаги вазиятдан АҚШ маъмуриятининг хабардор эканини айтиб, маъмурият вазиятни синчиклаб кузатиб бораётганини билдирди.
Аммо, Россия томони Ливия амалиётларида НАТО қўшинлари БМТ берган ваколатлар доирасидан чиқмоқда, деб ҳисоблашини билдирди.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнот мазмунига кўра, НАТО раҳбариятининг айнан Қаддафийни нишонга олмаётгани ҳақидаги баёнотлари тобора шубҳа уйғотмоқда.
Ливияда оддий аҳоли вакиллари, жумладан, Қаддафийнинг ўғли ва уч набирасининг ўлдирилиши хавотирга сабаб экани урғуланади, Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Шунингдек, Россия парламентининг нуфузли аъзоси Константин Косачев НАТО ҳарбийларининг шанба оқшом Ливияда ўтказган ҳарбий амалиётларида Муаммар Қаддафий ва унинг ўғли оиласи нишонга олингани ҳақида сўзлади.
- Ливиядаги амалиётлардан мақсад Қаддафийни жисмонан йўқ қилиш эканини кўрсатувчи фактлар тобора кўпроқ қайд этилмоқда, - деди Косачёв.
Ливияда ҳарбий амалиётни амалга ошириш масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилган кезда Россия бетараф қолган эди. Сўнгги воқеалардан сўнг эса рус сиёсатчилари орасида бу амалиётни тўхтатиш зарурати кўп тилга олинмоқда.
Шанба куни НАТО кучлари Мисрата шаҳридаги Қаддафийчи ҳарбийларга тегишли, деб ҳисоблагани бир неча нуқтага ҳам ҳаводан ҳужум уюштирди.
Ливия ҳукумати ҳарбийларининг Бенғози жанубидаги шаҳарга қилган юришида эса ўн исёнчи қурбон бўлгани хабар қилинди.