Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:32

Иқтисодий таназзул Ўзбекистон экспортига зарба бермоқда


Иқтисодий инқироздан зиëн кўраëтган ғарбликлар ўз норозилигини кўчаларга чиқиб билдираëтган бўлса¸ ўзбекистонликлар бир-бирига ҳаëт оғирлашганидан шикоят қилиш билан таскин топмоқда.
Иқтисодий инқироздан зиëн кўраëтган ғарбликлар ўз норозилигини кўчаларга чиқиб билдираëтган бўлса¸ ўзбекистонликлар бир-бирига ҳаëт оғирлашганидан шикоят қилиш билан таскин топмоқда.

Жаҳон иқтисодий бўҳронининг Ўзбекистон иқтисодига таъсири борасида икки қарама-қарши фикр билдирилмоқда - маҳаллий матбуотнинг алвон ëзувларини мустақил кузатувчилар¸ ҳатто президентнинг ўзи инкор этмоқда.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари президент Каримовнинг жаҳон молиявий бўҳронининг Ўзбекистонга таъсир этиши муқаррарлиги ҳақидаги баёнотларни инкор қилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекистон овози” газетасида пайдо бўлган мақолада иқтисодий бўҳрон таъсирида мамлакатда корхоналар сонининг қисқармаётгани ҳамда талаб ва таклиф ўртасида номутаносибликнинг кузатилмаётгани ҳақида ёзилади.

Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон иқтисодиётининг реал сектори барқарор ривожланмоқда, ўтган йил давомида кредитлаш миқдорини 42 фоизга оширган банк тизими 2010 йилга бориб кредит бериш кўламини икки баробарга оширишни мўлжалламоқда.

Бироқ президент Каримов конституция куни муносабати билан ўтган йил сўнггида қилган маърузасида жаҳон молиявий бўҳронининг таъсири борасида огоҳлантирган эди.

- Тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга, Ўзбекистонга таъсир қилмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса глобал молиявий инқироз¸ унинг оқибатлари иқтисодиëтнинг ривожланиши ва самарадорлик ҳолатларига таъсир этаëтганидан кўз юмиб бўлмайди.

Жаҳон бозорида талабнинг камайиб бориши¸ оқибатда Ўзбекистон экспорт қиладиган қимматбаҳо ва рангли метaллар¸ пахта¸ уран¸ нефт маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ва бошқа материалларнинг нархи тушиб бормоқда.

Бу эса ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектлар ва инвесторларнинг экспортдан оладиган тушумлари камайишига олиб келади. Уларнинг фойда кўришига ва рентабеллигига¸ охир-оқибатда эса макро-иқтисодий кўрсаткичларимизнинг ўсиш суръатлари иқтисодиëтимизнинг бошқа томонларига салбий таъсир этади.

Шубҳа йўқ¸ жаҳон молиявий инқирозининг таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун бизда барча зарур шарт-шароитлар мавжуд¸ деган эди Каримов.

Жаҳон молиявий инқирози оқибатида ўзбек сўми қадри ва аҳоли харид қилиш қобиятининг кун сайин пасайиб бораётгани кузатилмоқда.

Аммо йил бошида Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро молия жамғармаси 2009 йилда мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръати 7 фоизни ташкил этишини тасдиқлаган эди.

Лондондаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг Марказий Осиё давлатлари бўйича таҳлилчиси Жон Эндрю фикрича, Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистонга таъсири борасида мамлакатдан бир -бирига зид хабарларининг келаётгани тасодиф эмас.

- Ўтган бир неча йил мобайнида Ўзбекистон иқтисодиёти жаҳон ва минтақа иқтисодий жараёнлар таъсиридан холи бўлиб келди. Бунинг асосий боиси мамлакатнинг ўта изоляцияда қолаётгани билан боғлиқ.

Мисол учун¸ Ўзбекистон банк соҳасини ташқи дунёдан мутлақо узилган дейиш мумкин. Бошқа томондан бу мамлакат хом-ашё эспорти ҳисобига кун кўради. Шунинг учун ҳозирда хом-ашё нархларининг пасайгани Ўзбекистон иқтисодиётида ўз аксини топади¸ дейди Жон Эндрю.

Молиявий бўҳроннинг дастлабки зарбасини Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ишлаган ўзбек меҳнат муҳожирлари сеза бошлади. Қурилишлар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ёпилиши туфайли минглаб ўзбек меҳнат муҳожирлари ватанга қайтиб келди. Жон Эндрю фикрича, ҳозирча бу жараённинг оқибатлари тўлиқ англаб олинмаган.

- Ўзбекистонга қўшни давлатлар иқтисодиёти азият чекаётган бир пайтда, Ўзбекистон бунинг таъсирини сезмай қолмайди. Ҳозирнинг ўзида қашшоқлик даражаси кескин ортишини башорат қилишимиз мумкин¸ дейди иқтисодий таҳлилчи.

Жон Эндрюга кўра, бир томондан қашшоқлик даражасининг ортиши¸ бошқа томондан иқтисодий ўсиш суръатининг барқарорлиги Ўзбекистонгагина хос феномен бўлиши мумкин.

Бунинг сабабларини таҳлилчи, мамлакат иқтисодиётининг диверсификация қилинмагани ва фақатгина табиий заҳираларни ўзлаштиришгагина аҳамият берилаётгани билан изоҳлайди.

- Ривожланган Ғарб давлатларининг иқтисодий тизимига хос бир хислат шуки, ялпи ички маҳсулот миқдори ортган сайин одамларнинг турмуш даражаси яхшиланади. Бироқ Ўзбекистонда ундай эмас. Чунки ҳукумат ривожлантираётган нефт¸ газ, тилла, уран қазиб чиқариш соҳалари ўта чекланган ишчи кучини қамраб олади¸ дейди Жон Эндрю.

Жон Эндрю мазкур соҳалардан келаётган даромадлар иқтисодиётнинг бошқа соҳаларни ривожлантиришга ҳам кўнгилдагидай сарф қилинмаётгани ва оз сонли элита чўнтагида қолаётганини тахмин қилади ва ўз тахминини исботлашга ҳам уринади.

- Ҳукуматнинг асосан газ ва олтин қазиб чиқариш соҳаларига кўп эътибор қаратиб, бевосита аҳоли фаровонлиги билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги, кичик тадбиркорлик ва инфратузилмаларни ривожлантиришга кам аҳамият бераётгани уни коррупцияда гумон қилиш учун асос беради¸ дейди таҳлилчи.

Лондондаги иқтисодий тадқиқотлар маркази келаси йилда Ўзбекистон иқтисодига тўғридан -тўғри ëтқизиладиган инвестиция миқдорининг камайишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG