Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:24

Каримов маданий Ислом истаëтир


Аксар дунë учун Малайзия Ислом ва тараққиëт¸ Ислом ва демократиянинг уйғун эканини кўрсатувчи ноëб намунадир.
Аксар дунë учун Малайзия Ислом ва тараққиëт¸ Ислом ва демократиянинг уйғун эканини кўрсатувчи ноëб намунадир.

Жорий ҳафта Малайзия бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий Тошкентда меҳмон бўлди. Айтилишича¸ ўзаро суҳбатларда Ислом Каримов Малайзия давлат бошқарувидаги Ал-Ислам Ал-Ҳазорий тамойилларига қизиқиш кўрсатган.

Ал-Ислам Ал-Ҳазорий, араб тилидан ўгирилса “маданийлашган Ислом” деган маънони беради.

Ислом дини ва Қуръон асосида ишлаб чиқилган Ал-Ислам Ал-Ҳазорий тамойиллари адолатли давлат бошқарувини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, илм-фан тараққиёти, диний ва миллий озчиликлар ва хотин-қизларга ҳурматни¸ шунингдек мусулмон ва номусулмонлар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни рағбатлантиради.

1957 йилда пайдо бўлган ушбу ғояни бугунги кунда Малайзия бош вазири Абдулла Аҳмад Бадавий фаол тарғиб этмоқда.

80 фоиздан кўпроқ аҳолиси мусулмон бўлган Ўзбекистонда¸ кўпчилик таҳлилчилар¸ Малайзиянинг Ислом ва демократия тажрибасини амалга татбиқ этиш айни муддао бўлишини таъкидламоқда.

Малайзиядаги Ал-Ислам Ал-Ҳазорий институти ҳамраиси профессор Исмоил Ҳожи Иброҳим Озодлик билан суҳбатда Марказий Осиё ҳукуматлари бунинг учун авваламбор ўз бошқарув табиатини ислоҳ этишлари лозимлигини айтади.

- Мен собиқ бош вазир билан бирга Ўзбекистонга сафар қилганман. Биз Ислом Каримов билан ҳам учрашганмиз. Учрашувимиз давомида биз Ислом асосида демократия барпо этиш, мусулмон ва номусулмонларга нисбатан адолатли муносабатда бўлиш ҳақида суҳбатлашганмиз. Менинг хулосам шундай бўлдики, коммунизмдан воз кечган Марказий Осиё давлатлари уйғонишлари ва ўз сиёсатларини Исломнинг маънавий қадриятларига асосан юргизишлари керак. Улар¸ авваламбор¸ иймонли бўлишлари керак¸ - деди Исмоил Ҳожи Иброҳим.

Кўп миллатли Малайзия жамиятида давлат бошқарувининг бундай усули жуда қисқа вақт ичида мисли кўрилмаган иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга туртки берган.

Бироқ минглаб мусулмонлар экстремизм ва террорчиликда гумон қилиниб қамоққа ташланган Ўзбекистонда Малайзия тажрибасини амалга татбиқ этиш истиқболлари жиддий шубҳа остига олинмоқда.

Диндорларга қарши қатағонлар билан тенглаштирилган муросасиз сиёсат бошида турган президент Каримовнинг ўз давлат бошқарувини ислоҳ этиши кўпчилик учун имконсиз кўринмоқда.

Бу борадаги саволларимизга жавоб берар экан, Исмоил Ҳожи Иброҳим Ўзбекистонда авваламбор экстремизм ва терроризм нима экани тўғри аниқлаб олиниши ва адолатли маҳкама жараёнлари ўтказилиши кераклигини айтди.

Ҳожи Иброҳим фикрича, давлат бошқарувини Исломга мувофиқ ислоҳ этишни панжара ортидаги айбсиз мусулмонларни озод этишдан бошлаш керак.

- Агар унинг нияти жиддий бўлса, у ўзини ўзгартириши керак¸ - деди жумладан Иброҳим Ҳожи президент Каримовга ишора қилиб.

Қувғиндаги таниқли ўзбек уламоси Обид қори Назаров Ислом Каримовнинг Малайзиянинг демократик Ислом тамойилларини қабул қилишга қизиқиши самимий эмаслигига ишонади.

Эҳтимол¸ Каримов Ислом Ҳазорий ҳақида сўз очиб¸ бу ғоя тарғиботчиси Малайзия бош вазирига мулозамат қилгандир?

- Назаримда бу Аҳмад ал Бадавийга мулозамат ҳам эмас ва самимий қизиқиш ҳам эмас. Бу ерда фақат ҳокимиятни сақлаб қолиш истаги ëтибди. Аëлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишми¸ болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишми¸ Оллоҳга ишонишми¸ илмнинг устунлигими¸ иқтисодни ўнглашми¸ адолатли тузумми - буларнинг қайси бири бизда гапирилмаган? Гаплар гапирилаверади¸ гапирилаверади¸ аммо амалда унинг тескариси қилинаверади¸ - дейди таниқли уламо.

Ал-Ислом Ал-Ҳазорий тамойиллари адолатли давлат тизимини яратиш орқали Исломнинг экстремизм ва терроризмдан холи дин эканини исбот қилиш ва мусулмонларнинг дунё бўйлаб обрўсини оширишни мақсад қилиб қўйган.

Диний эркинлик вазиятини мунтазам кузатувчи Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корлей фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг диндорларга нисбатан тоқатсизлиги мамлакат ичидаги экстремизмни кучайтираëтган асосий омилдир.
XS
SM
MD
LG