Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:32

“Режимга руҳан яқин” одам Ўзбекистон билан алоқаларга масъул бўлди


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:N3SzOwCF65puUM:http://auto.finam.ru/files_jpg/S_Ivanov(3074).jpg Россия ҳукумати Ўзбекистон билан алоқалар учун кураторликни собиқ КГБ ва разведка хизмати мулозими, собиқ мудофаа вазири, эндиликда эса Россия бош вазири ўринбосари Сергей Ивановга топширди.

Россияда ҳукмрон “силовиклар” клани вакили Сергей Иванов Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссияси ҳамраиси этиб тайинланди.

Ўзбекистон йўналиши бўйича ишловчи энг юқори мартабали мулозим лавозимига айнан Сергей Ивановнинг танлангани тасодифми?

Ушбу саволга жавоб берган Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти профессори Александр Қурбонов С.Ивановнинг ишлаш услуби айнан Ўзбекистон каби режимларга мос келишини айтди.

“Менимча, Иванов ўз ишлаш услуби ва характери билан мос тушган. Ўзбекистондаги ҳукмрон режимнинг қандайлигини ўзингиз биласиз. Бундай режимлар билан ишлаш айнан Ивановнинг иш услубига тўғри келади. Иванов ўзининг қаттиққўл усулларини Шимолий Кавказда синовдан ўтказган. Шунинг учун у Ўзбекистондаги тузилмаларга руҳан яқин”,- деди А.Қурбонов.

Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссияси саъй-ҳаракатлари билан 2007 йилда давлатлар ўртасидаги товар айрбошлаш ҳажми қарийб 50 фоиз ўсиб, 4 миллиард АҚШ долларидан ошгани айтилмоқда. Ҳукумат мулозимлари жорий йилда ушбу кўрсаткични 5 миллиард доллардан ошириш нияти борлигини билдираётир. Бироқ айни пайтда Россиянинг Ўзбекистондаги таъсири билан кўпроқ қизиқадиган Сергей Иванов ўзининг ўтмиш тажрибасига таянган ҳолда ҳарбий соҳадаги ҳамкорликка кўпроқ аҳамият қаратиши мумкин.

“Россия сиёсати Ўзбекистон режимини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Ҳарқалай Россия Ўзбекистонда ёмонлашиб бораётган иқтисодий аҳвол туфайли юзага келган ва юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларни истамайди. Шу мақсадда Ўзбекистондаги тузумнинг хавфсиз қолишини таъминлайди”,- дейди Александр Қурбонов.

Бугунги кунда президент Каримовнинг яна Ғарб ҳукуматлари билан муносабатларни тикламоқчи бўлаётгани ойдинлашаётган бир вақтда ўзининг ёрқин аксилғарб характери билан С.Иванов Ўзбекистонга яна Россиянинг рақобатбардошлигини намойиш этишга уринади.

“Менимча, бунинг учун Иванов икки томонлама муносабатларнинг ҳарбий жиҳатларини мустаҳкамлайди. Шундоқ ҳам Ўзбекистон қуролли кучлари ҳозирча, асосан, Россия ёрдами билан таъминланмоқда. Лекин, менимча, Иванов ўз сиёсатини юргизаётган Ўзбекистонга таъсир қила олмайди”,– деди Александр Қурбонов.

Асосан куч ишлатар идораларга таянадиган Ўзбекистон раҳбарияти бошқа давлатлар билан муносабат ўрнатаётганда айни типдаги одамларни афзал кўрса, ажаб эмас.

КГБ мактабини ўтаган Сергей Иванов 1998 йилга келиб Россия ташқи разведкасининг бошқармаларидан бирига раҳбарлик қилди. 1998 йил августидан бошлаб у Россия Федерал хавфсизлик хизматининг ахборот ва таҳлил ҳамда стратегик режалаштириш департаментини бошқарди. Путин ҳукумати таркибида у Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби, мудофаа вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларини эгаллаган. Бугунги кунда бош вазир ўринбосари лавозимида қолаётган Сергей Иванов Россиядаги мудофаа саноатини ривожлантириш ва энди Ўзбекистон билан алоқалар учун ҳам масъулдир.
XS
SM
MD
LG