Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:28

Узоқ умр кўриш сири нимада?


Италиянинг Сардиния, Япониянинг Окинава оролларида, Калифорниянинг Лома Линда шаҳрида ва Коста-Риканинг Никоя ярим оролида яшовчи одамлар ўртасида қандай умумийлик бўлиши мумкин?

Бу саволнинг жавоби осон. Бу ерларда яшовчи одамларнинг ҳаммаси узоқ умр кўради. Лекин нима учун? Ушбу саволга ўзининг “Мовий минтақалар ёки энг узоқ умр кўрган одамлардан узоқ яшашни ўрганинг” номли янги китобида Дэн Бетнер жавоб излашга уринган. У 7 йил давомида аҳолиси энг узоқ умр кўрадиган минтақалар бўйлаб сафар қилиб, у ердаги одамларнинг ҳаёт тарзини ўрганди.

Тадқиқотчи ўз эътиборини қаратган 4 минтақа дунёнинг турли – турли бурчакларида бўлишига қарамай, у ерда яшовчи одамлар 65 ёшида ҳам соғлом экани ва юзга кирган одамларнинг кўплиги билан ўхшаб кетади.

100 ёшини қаршилаган одамларнинг кўпчилиги Сардиния оролида яшайди.
Окинавада эса одамлар бошқалардан фарқли ўлароқ, деярли саратон касаллигига чалинмайди ва юрак хасталиклари билан оғримайди. Лома Линда шаҳрида аёллар Американинг бошқа аёлларига қараганда 9 йил, эркаклари эса 11 йил узоқроқ умр кўради. Никоя ярим оролининг аёлу эркаклари ўрта ёшдан ўтишларига деярли шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Дэн Бетнер ўз тадқиқотини қариш масаласини ўрганувчи АҚШдаги Миллий геронтология институти билан ҳамкорликда тайёрлаган. Шу тариқа у одамлар нима сабабдан узоқроқ умр кўришини яхшироқ тушунишга ҳаракат қилган.

Гап шундаки, бу одамлар турли тилларда сўзлашса ҳам, маданиятлари бошқа-бошқа бўлишига ва турлича моддий турмуш кўраётган бўлса ҳам мазкур тўрт минтақа аҳолиси бир хил ҳаёт тарзини кечирар экан. Узоқ умр кўрганларнинг кўпчилиги кун давомида жисмонан кам ҳаракат қилади. Уларнинг ейдиган овқатида гўшт деярли бўлмайди. Кундалик рационининг асосий қисми эса сабзавот ва меваларда таркиб топган. Барчаларига хос бошқа хусусиятлар шундаки, улар ўз оила аъзолари ва дўстлари билан яхши муносабатда бўлиб, келажакка кўп нарсани режалаштириб қўяр экан.

Мақсадли ҳаёт кўриш, Бетнер фикрича, ҳам жуда аҳамиятлидир. Шунинг сабабли эрталаб нима учун уйғонаётганини билмайдиган одамлар уларга қараганда 7–8 йил кам умр кўраётган бўлса, ажаб эмас.
XS
SM
MD
LG