Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:24

Кўзбўямачилик ҳақиқатга айланишини кутиш ноўрин


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:ZB_MW37Rymsd_M:http://www.piter.com/covers_b/91180570.jpg Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўраётган расмий Тошкент мамлакат бўйлаб пиар акциялар ўтказмоқда.

Инсон ҳуқуқлари кўргазмалари, инсон ҳуқуқларига бағишланган махсус тадбирлар ва телекўрсатувлар инсон ҳуқуқлари энг қўпол тарзда поймол этилаётган давлатни халқаро жамоатчилик кўз ўнгида оқлаши керакдек. Бироқ кўзбўямачиликка айлангани айтилаётган ушбу тадбирлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси устидан кулиш сифатида ҳам баҳоланаётир.

Тошкентда инсон ҳуқуқларига бағишланган кўргазма очилмагунга қадар бундай кўргазмага экспонат сифатида нимани қўйиш мумкинлиги кўпчиликнинг хаёлига келмасди.

Экспонат ўрнида Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлардан ўлган маҳбусларнинг суратларини, намойишчиларнинг калтакланиши ва ниҳоят Андижон қирғинидан олинган фотосуратлар таклиф этилганди. Ўқув қўлланмалари сифатида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига оид “Ҳьюман райтс уотч”, АҚШ Давлат департаменти ва бошқа ўнлаб ташкилотларнинг ҳисоботларини ҳам қўшиш мумкиндир.

Ваҳоланки, бу нарсалардан асар ҳам йўқ Тошкентдаги Алишер Навоий кутубхонасида очилган кўргазмада... Чунки бу тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига нақадар риоя қилаётганини ва бу масалага ҳукуматнинг нақадар эътибор қаратаётганини кўрсатишдир. Замонавий тилда айтганда оддий бир PR акция.

Кўргазмада ойна тагида “Болалар ҳуқуқи” китоби, Халқаро меҳнат ташкилоти бўйича ўзбек тилига ўгирилган китоблар, жами ўндан зиёд китоб ва “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналини кўриш мумкин.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг бу тадбирларга муносабати деярли бир хил. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Васила Иноятова Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган бу тадбирларни ушбу халқаро ҳужжат устида кулишдир, деб атади.

“Инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари ўз фаолияти учун, демократик жамият курашчилари ўзининг шахсий фикрлаши, бугунги сиëсатга танқидий қарашлари учун гаров камераларида олиб ўтирилиши, уларнинг устидан Ўзбекистон ҳукумати савдо юритиши нафақат инсон ҳуқуқларини, балки ана шу декларациянинг ҳам устидан кулишдир, уни тепкилашдир ва ҳақоратлашдир”,- деди В.Иноятова.

Ўзбекистондаги бу тадбирлар доирасида формал даражада тақдим этилаётган инсон ҳуқуқлари масаласи айрим олий ўқув юртлари талабаларига ҳам ўқитила бошланди.

Лекин бу акцияларга Ўзбекистон ҳукуматини нима мажбур қилди? Мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ниятими ёки ният борлигини намойиш этиш?

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов иккинчи фикрга кўпроқ мойиллик билдирди.

“Охирги пайтда Ўзбекистонга нисбатан халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан анча босимлар бўляпти.Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳолларининг бузилишини кўрсатувчи далиллар бериляпти ва бу ҳақда кўп гапириляпти. Шунинг учун буни Ўзбекистон шунчаки кўргазма учун қиляпти, деб ўйлайман. Чунки бунга агар жиддий қарасак, аслида жиддий ислоҳот бўлиши керак. Инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолларини ОАВда кўрсатиш керак. Мансабдор одамлар жавобгарликка тортилишини кўрсатиш керак”,- деди С.Икромов.

Айрим кузатувчилар фикрича, яккаҳокимлика асосланган давлатда инсон ҳуқуқларини поймол этишни тўхтатиш керак бўлса, бир зумда рўёбга чиқариш мумкин. Лекин инсон ҳуқуқларига риоя этиш тамойилини амалга оширувчи энг сўнгги инстанция мамлакат судлари ҳисобланади. Мана шундай судларда ҳар куни диндорларни, тадбиркорларни ҳимоя қилаётган адвокат Руҳиддин Комилов инсон ҳуқуқлари тамойили судлар учун ёт эканини билдирди.

“Бухоро вилояти жиноят ишлари судида 14 намозхон киши устидан суд бўлди. Кўпчилиги ҳеч бир асоссиз узоқ йилларга қамаб юборилди. Агар биз келтирган далиллардан юздан бири ҳисобга олинганда улар оқланар эди. Суднинг ўзи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи орган. Лекин Ўзбекистонда амалда шунақами? Судлар инсон ҳуқуқларидан, қадриятлардан, қонунчиликдан жуда йироқ. Уларнинг қайси дунëда яшаëтганини билмадик, лекин улар дунëмиздан ажралиб кетганига анча бўлган”,- деди адвокат.

Инсон ҳуқуқлари назария эмас, амалиётдир. Бироқ назарий жиҳатдан ўтказилаётган пиар акциялар инсон ҳуқуқларига риоя этиш амалиётига йўл очадими?

Мухолифатдаги “Озод деҳқонлар” партияси лидери Нигора Ҳидоятова инсон ҳуқуқларини поймол этишга асосланган давлатчиликда бунинг сира имкони йўқлигини таъкидлади.

“Ёлғон ёлғонлигича қолади. Ёлғонни ҳақиқатга айлантириб бўлмайди. Биласизми, бу каби режимлар ва тузумлар репрессиялар асосида барпо этилган. Бугунги иқтисодий вазият фақат репрессив йўллар билан бошқарилиши мумкин. Акс ҳолда тизим барбод бўлади”,- деди Нигора Ҳидоятова.
XS
SM
MD
LG