Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:45

Каримов жим, атрофидагилар ҳам...


Uzbekistan - President Islam Karimov announces the name of the next year in Uzbekistan, TV screen shot for satiric program, 08Dec2011
Uzbekistan - President Islam Karimov announces the name of the next year in Uzbekistan, TV screen shot for satiric program, 08Dec2011

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов президент сайловида ўз номзоди яна илгари сурилгани юзасидан ҳануз муносабат билдирмади. У яқин орада ўзининг ҳокимиятдан кетиш нияти борлигига ҳам ишора қилмаётир.

Жорий йил охирида бўладиган президент сайловидан сўнг кўпчилик амалдаги президент билан хайрлашишга тўғри келмаслигини яхши англайди.

2003 йилда И.Каримов саломатлиги юзасидан хавотирлар Ўзбекистондаги бутун сиёсий жараёнларни тўхтатиб қўйгандек бўлганди. Айни ҳодиса унинг хорижга узоқроқ сафарлари давомида ҳам содир бўлиб туради. Ҳатто бутун фаолиятини бир одамга қарши йўналтирган мухолифат ҳам И.Каримов кетса, мураккаб бир вазиятга тушиб қолиши мумкин.

Бундай шароитда И.Каримовнинг бутунлай ҳокимиятдан кетишини кўпчилик хаёлига ҳам келтирмайди. Айниқса, унинг даврида юқори лавозимларга ўрнашиб, президентнинг яқинларига айланганлар учун буни тасаввур қилиш оғир.

И.Каримовни лавозимда қолдиришда муҳим рол ўйнаётганлар ҳам уларми?

Собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошевнинг таъкидлашича, И.Каримовнинг одамлари унга мутлақо қарам бўлгани сабабли унинг ҳар қандай истагини бажо келтиради, холос.

“Улар сиёсий ўзгаришларни хоҳлайди, лекин бу ўзгаришлар ташаббуси Каримовдан чиқиши керак, деб ўйлайди”, - дейди Т.Йўлдошев.

Президентнинг қизи Гулнора Каримованинг собиқ молиявий маслаҳатчиси Фарҳод Иноғомбоев сўзларига кўра, бугунги кунда энг юқори давлат мулозимлари орасида президентга яхшироқ кўриниш бир синдромга айланган эса-да, кўпчилик И.Каримов бошоғриққа айланаётганини ҳис қилмоқда.

“Ҳокимиятни бошқалар ҳам хоҳлайди, лекин Каримовдан қўрқув устунлик қилади”, - дейди Ф.Иноғомбоев.

Лекин И.Каримов ўзи олдида айбли иш қилган яқин сафдошларини кўп ҳолларда қаттиқ жазоламайди. Ўзлаштирилган миллионлаб доллар маблағи давлат хазинасига қайтарилганидан кейин уларнинг қамоқ жазолари шартли жазога алмаштирилади. И.Каримовнинг собиқ сафдошлари мухолифатга ҳам қўшилмайди, Ўзбекистонни ҳам тарк эта олмайди. Бироқ истисно ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Ўзбекистоннинг собиқ адлия вазири ва Вашингтондаги собиқ элчи Бобур Маликов И.Каримов тузумидан қочиб кўп йиллардан буён АҚШда яшайди.

Унинг билдиришича, И.Каримов ўзига яқин кишиларни анча самарали усуллар билан доимий қўрқувда сақлаб туради.

“Каримов ўз чизиғидан чиққанларни қаматмаса ҳам ҳаммани қўлида ушлаб туради. Атрофида бир тийинга арзимайдиган одамлар ўтирибди. Ҳаммаси Каримов рухсати билан жиноят қилиб, унинг тузоғига тушган”, - дейди Б.Маликов.

Ҳозирги вазиятда И.Каримовнинг яқин одамлари президент сайлови давомида бирор сиёсий эврилишлар ясашга интилмайди.

Вашингтонда яшаётган таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов фикрича, бунинг учун уфқларда бирор муқобил сиёсий куч ҳам кўринаётгани йўқ.

Нима бўлганда ҳам президентга яқин мулозимлар доираси Каримов бошқаруви остида хотиржам қолмоқда. Амалдаги президентни ҳокимиятда қолдириш операцияси ҳам уларнинг бевосита назорати остида ўтказилади. Уларнинг аксари Ўзбекистондаги сиёсий эврилишларни Туркманистоннинг марҳум президенти Сапармурод Ниёзов контекстида кўради.
XS
SM
MD
LG