Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:43

Ўзбекистон гази қаерга кетяпти?


2005 йилда Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш камайган. Ўзбекистон статистика қумитаси, жорий йил бошидан, ноябр ойига қадар Ўзбекистонда 54,311 миллиард кубометр газ қазиб олинганини, бу эса ўтган йилги кўрсаткичлардан ярим фоиз оз эканини маълум қилди.

Айни пайтда расмий Тошкент келаси 2006 йилда, қўшни давлатлар учун газ нархларини оширишни режалаштимоқда. Ўзбекистон йилига 5 миллиард кубомерт газни қўшни Қозоғистон, Қирғизстон ва Тожикистонга, қарийб 8 миллиард кубометр газни эса, Россияга экспорт қилади. Аммо мамлакат аҳолисининг аксарияти газ билан таъминланмайди.

Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида келаси йилдан бошлаб газ нархи 18 фоизга оширилиши ҳақида огоҳлантирувчи эълонлар пайдо бўлган. Расмийлар бунинг боисини қўшни Ўзбекистон келаси йилдан газни қимматроққа сотиш режаси билан изоҳлашмоқда.

Тожикистонинг Ўзбекистон олдидаги газ учун кўп миллионли қарзлари борасида нисбатан оз айтилса ҳам, газ нархлари борасидаги асосий мунозаралар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида кўринади. Мазкур муаммо Ақаев тузумидан бугунги Қиргиз ҳукуматига мерос бўлиб қолган. Аммо афтидан янги қирғиз ҳукумати Ўзбекистон билан бу борада муроса қилишга таёр. Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев:

“Минг кубометр газ учун нархни 55 долларгача кўтарган қўшнимизга таъна қилаолмаймиз. Тушунамиз, инфляция, асбоб ускуналарнинг эскириши бор. Биз учун энг муҳими – аҳолимизни газ билан таъминлаш.”

Ўзбекистон ҳукумати аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини қондириш учун эса ҳеч бир давлат билан муроса қилиши лозим эмас. Аммо Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси газ билан таъминланмаган. Газнинг асосий қисмини четга сотишни афзал кўрадиган расмий Тошкент, шу ҳисобга мамлакат ичида газ нархлари паст даражада қолаётганини айтиб келади.

Бироқ айни бир пайтда газ таъминотидаги узилишлар, расмий матбуотда аҳолининг газга пул тўла олмаётгани билан эмас, шунчаки тўлашдан бош тортаётгани билан изоҳлаб келинади.

“Газнинг нима учун йуқлигини ҳеч ким изоҳламайди”, - дейди Тошкент вилоятида яшайдиган 78 ёшли аёл:

“Газ йўқлиги учун сандал қилдим. Овқатим пишмайди. Газ йуқмиш дейишади. Теги йуқмиш”.

Газ узилишсиз етказиб бериладиган Тошкент шаҳрида қиш мавсумига келиб бу борада муаммолар пайдо бўлади. Тошкент вилоятининг кўпгина туманлари эса газдан маҳрум бўлади. Аммо Ўзбекистон аҳолисининг аксар қисми яшайдиган қишлоқ жойларда, газ йил бўйи келмайди.

“2000 йили газ тушган. Бир йил ҳақиқий ёнди, раҳмат. Ундан кейин қишда ҳам йуқ, ёзда ҳам йуқ. Овқатни ғўзапояда қиламиз. Уйда чақалоқ бор. Кечаси тегини қуруқ қилиш керак, уй эса совуқ”, – дейди Фарғона вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшовчи 33 ёшли Собир.


Ўзбекистоннинг газ заҳираси 1.62 триллион кубометрни ташкил этади.

Cўнги икки йил давомида Ўзбек газининг Россияга экспорти 2 баробарга ортган. 2006 йилда Ўзбекистон Россияга 10 миллиард кубометр газни, ҳар минг кубометр учун 55 доллар баҳода етказиб беради.

Андижондаги қонли воқеалардан сўнг, Ўзбекистон ҳукуматини сиёсий жиҳатдан қўллаб қувватлаган Россия билан газ экспортига оид асосий шартномаларга имзо қўйди.

Россия кўпдан буён кутиб келган ушбу шартномалар натижасида Россиянинг қудратли “Газпром” компанияси, бутун Ўзбек гази экспортини тўла назорат қиладиган бўлди. Газпром минг кубометр газни ўртача Европа нархларида 160-180 доллардан сотади. Газпромни газни Ўзбекистондан қандай қилиб арзонроқ сотиб олиб, уни Ғарб давлатларига қимматроққа сотиш қизиқтиради. Бу - давлат миқиёсидаги йирик тадбиркорликнинг бир шакли холос. Бундай йирик тадбиркорликдан хабари йуқ, маҳаллий аҳоли учун эса оёқлари сандалга тиқиб ўтиришдан бошқа иложиси йўкдек.
XS
SM
MD
LG