Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:27

Урганчдаги мактабда мебел ва парда олиш учун ўқитувчиларга солиқ солинди


Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30-сон мактаб вилоятдаги етакчи билим масканларидан бири ҳисобланади.
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30-сон мактаб вилоятдаги етакчи билим масканларидан бири ҳисобланади.

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги рус тилида таълим беришга ихтисослашган 30 - мактабнинг ўқитувчилари синфхоналарга жалюзи пардалари ва мебел сотиб олиш учун август ойлигининг қарийб 30 фоизи ушлаб қолиниши ҳақида огоҳлантирилгани юзасидан Озодликка арз қилди.

Ўқитувчилар синфхоналарга жалюзи ва мебел сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган мажлис аудиосини Озодликка юборди.

Мактаб директори Пўлат Ўрозовнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси ўқитувчиларга жалюзи ва стендлар учун 20 миллион сўм зарурлиги ва бу пул ўқитувчиларнинг август ойлиги ҳисобидан йиғилиши лозимлигини айтади.

Урганчдаги 30-сон мактабда ўтказилган мажлис аудиоси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:52 0:00
Бевосита линк

Озодликка сиздирилган яна бир ҳужжатда эса ўттиздан ортиқ ўқитувчининг исми, уларнинг август ойлик маоши ва шундан қанча пулни мактабга бериши кўрсатилган.

Озодликка сиздирилган ҳужжатда муаллимларнинг август ойлиги ва шундан қанча пулни мактабга бериши кўрсатилган.
Озодликка сиздирилган ҳужжатда муаллимларнинг август ойлиги ва шундан қанча пулни мактабга бериши кўрсатилган.

​Ойлик маошлари уриб қолинишига эътироз билдирган ўқитувчилар ишдан бўшатилиш ёки дарс соатлари қисқартирилиши билан қўрқитилганликларини айтишади.

30-мактабнинг ишдан ҳайдалиши хавфи боис исмини очиқламаган муаллимларидан бири Озодликка мактабда ўқитувчилар ойликлари уриб қолиниши доимий муаммо эканини айтади:

- Доим бирор нарсага деб ойлигимиздан уриб қолинади, пулларни эса директоримизни ўзи распорядит қилади. Ўз ихтиёримиз билан беряпмиз, деб тилхат ҳам ёздириб олишади. Аслида бу чистой воды коррупция. Мактаб учун пулимизни аямаймиз, лекин бу пул директорни ёки бошқанинг чўнтагига кетмаяпти, деб ким айта олади?, - дейди муаллим.

30-сон мактаб директори Пўлат Ўрозов.
30-сон мактаб директори Пўлат Ўрозов.

30-мактабнинг бошқа бир ўқитувчиси ҳам ойлигидан уриб қолинишини Озодликка тасдиқлади.

Унинг айтишича, шу йилнинг май ойи охирида Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Урганч шаҳрига ташрифи арафасида россиялик мартабали меҳмон мактабни ҳам зиёрат қилади, деб, шаҳар ҳокимлиги маблағлари эвазига мактабнинг биринчи қаватига янги жалюзилар ўрнатилиб, интерьерлар янгиланган. Аммо, Медведев келмаган.

- Медведев келади, деб дод-вой солишганди. Ўшанда эски жалюзи пардаларни олиб ўрнига янгиларини ўрнатишган эди. Ҳозир энди синфхоналарга ўша эскиларини бизнинг ўзимизга ювдириб қўйишяпти. Яна ойлигимиздан жалюзига, деб пул уриб қолишяпти. Йиғилган бу пул қаерга кетяпти? Ким бу ҳақда отчёт беради? , - дейди муаллим.

30-сон мактаб ўқитувчилари эски жалюзиларни тозаламоқда.
30-сон мактаб ўқитувчилари эски жалюзиларни тозаламоқда.

Озодлик ушбу иддаолар юзасидан изоҳ олиш учун 30- мактабнинг директори Пўлат Ўрозовнинг ўзига боғланди.

Ўрозов суҳбатни бошидаёқ ўқтувчилар ойилигидан уриб қолинишини қатъиян рад этди.

- Бўлмаган гап, ўқитувчилар ойлигидан уриб қолинмайди, мен сизга кафолат бераман. Душанба куни ўқитувчиларни йиғиб, бу ҳақда уларга айтаман, улар ойликларини тўлиқ олишади, - деди Ўрозов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:26 0:00
Бевосита линк

Лекин, Озодликка сиздирилган мажлис аудиоси ва ўқитувчиларнинг ойлигидан ушлаб қолиниши ҳақида ҳужжат юзасидан Ўрозов аниқ изоҳ бермади.

Кузатувчилар Ўзбекистонда бюджет ходимларининг маошлари талон-торож қилиниши авжига чиққан муаммо эканини айтишади. ​

Хоразмлик собиқ ўқитувчи Шарофат Собирова Озодлик билан суҳбатда муаллимларнинг ойликларидан уриб қолиниши бутун вилоят бўйича тарқалганини айтади:

- Бутун вилоят бўйича қаралса миллиардлаб сўм ҳақида гап кетади. Лекин, бу пуллар қаерга кетишини ҳеч ким билмайди, - дейди Собирова.

Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармаси мулозими Озодлик билан суҳбатда ўқитувчилар ойлигидан уриб қолиш тақиқлангани, бундай ишга қўл урганлар жазоланишини айтди.

- Бундай холатларга бизда чек қўйилган, мактабларга анжомлар тўлалигича давлат ҳисобидан таъминланади, ўқитувчилар ҳисобидан эмас, - деди бошқарма мулозими.

2017 йилда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги мактаб директори ишчи-хизматчилари номига ёзилган мукофот пуллари ва ойлик маошларини ўз фойдасига ўзлаштирганлик ва 12 нафар ходим номига ёзилган 3 миллион 133 минг сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берган эди.

Шунингдек, мактаб директори иш ҳақи тарқатиш рўйхатидаги яна тўрт нафар ходимнинг 1 миллион 622 минг сўм мукофот пулини қалбаки имзолар билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликда ҳам айбланган. “Ҳуқуқ” газетаси хабарида мактаб директорига қандай жазо тайинлангани маълум қилинмаган.

XS
SM
MD
LG