Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилувчи тожик тадбиркорларига имтиëзли кредит бериш бошланади


2018 йил март ойида ўзбек-тожик чегарасидаги ўтиш пунктлари тантана билан очилган эди.
2018 йил март ойида ўзбек-тожик чегарасидаги ўтиш пунктлари тантана билан очилган эди.

Tожикистондаги “Амонат” давлат банки Ӯзбекистон билан ҳамкорлик қилиши ниятида бӯлган тадбиркорларга имтиёзли кредит беришини эълон қилди.

Жорий йил март ойида Ўзбекистон икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун Тожикистонга 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди.

Тожикистондаги “Амонат” давлат банки халқаро алоқалар бӯлими раиси Темур Ёрибекнинг 18 июнь Озодликка айтишича, ширкатлар ва алоҳида тадбиркорларга Ӯзбекистондан Тожикистонга технология, техника ва саноат молларини келтиришлари учун кредит берилади.

- Мазкур қарзларнинг қайтариш муддати 3 йилдан 5 йилгача. Фоизи ҳам бошқа банкларга қараганда пастроқ бӯлиб, 14 фоизни ташкил этади. Ширкатлар ва тадбиркорларга бизнес-планлар ва гаров асосида қарз берилади¸ деди Темур Ёрибек.

Унинг қӯшимча қилишича, ушбу кредит ажратишидан мақсад тадбиркорларга осон ва имтиёзли кредитлар олишга имкон яратиш ва қӯшни мамлакат билан иқтисодий ва савдо алоқаларини янада ривожлантиш ҳисобланади.

Душанбелик тадбиркор Исохон Сулаймоновга кӯра, “Амонат” банкининг кредити узоқ муддатли бӯлиб, Ӯзбекистондан Тожикистон бозорларига саноат моллари етказишни осонлаштиради.

- Биз молларни қисқа муддатда Тожикистонга олиб келамиз. Натижада ҳам тадбиркор фойда олади, ҳам бозорда мол кӯпайиб, арзонлашади. Кредитнинг фоизи ҳам тижорат банкларига қараганда жуда паст, деди Исохон Сулаймонов.

Жорий йилнинг 9 март куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга қилган давлат ташрифи чоғида Ӯзбекистон Тожикистонга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит бериши борасида келишувга эришилган эди.

XS
SM
MD
LG