Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:44

Ўзбекистонга ёпирилган сел ва сув тошқинлари: ФВВ қурбонлар ва талафотни ҳисобламоқда


Сурхондарё ва Андижон вилоятларида юзлаб хонадон сув остида қолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Сурхондарё ва Андижон вилоятларида юзлаб хонадон сув остида қолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 6 май тунда келган сел ва сув тошқинлари Сурхондарёдаги юзлаб хонадонларни сув остида қолдирган. Айрим йўлларни бутунлай ишдан чиқарган. Андижонда бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари селда оқиб кетиб, нобуд бўлган.

“Вилоятнинг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида сел оқимлари юзага келди”, дейилади хабарда.

Расмий маълумотларга кўра, Шерободдаги Қорабоғ қишлоғи ва «Учёғоч», «Гулистон», «Ғўржак-2» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 16 та, Қумқўрғон туманидаги «Азларсой», «Боғаро» ва «Элобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 340 та аҳоли хонадонлари ва томорқаси сув остида қолган.

Маҳаллий аҳоли эса кўпчилик овулларнинг ҳатто электр энергиясидан маҳрум бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 7 май кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг «Тейит» ва «Хидирша» МФЙларида кучли сел оқибатида 700 дан ортиқ хонадонларни сув босгани ҳақида маълум қилди.

«Ёғингарчилик сабабли Қирғиз каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган», — дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Наманганнинг Поп, Косонсой ва Чуст туманлари аҳолиси ҳам сув тошқинларидан жиддий зарар кўргани ҳақида хабар қилмоқда. Маълум бўлишича, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-125 Наманган—Тошкент автомобиль йўлининг 15-16 километрида йўл ёқасининг ювилиши, Ангрен—Поп электрлаштирилган темир йўлининг 103—106 километрида темир йўл тармоғининг тахминан 3 метр қисмида тупроқ массасининг ювилиши рўй берган.

Самарқанддан ҳам ваҳимали хабарлар бор, дейди Озодликнинг мобил мухбирлари. Кучли ёмғир сабабли 373-сонли Тошкент-Самарқанд-Термиз-Кобул автомагистралининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида йўл ўпирилишлари содир бўлган. Шунингдек, автомагистралдаги Damas атомобили сойга қулаб кетган ва қурбонлар бор.

«Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ФВВ хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

XS
SM
MD
LG