Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:43

Фалаж бизнес: ДСҚ пул нақдловчи 395 та фирмани деб 10 мингта корхона ишини тўхтатиб қўйди


Давлат солиқ қўмитасига норозилик билдириб борган тадбиркорлар - Тошкент, 16 февраль, 2021
Давлат солиқ қўмитасига норозилик билдириб борган тадбиркорлар - Тошкент, 16 февраль, 2021

16 февраль куни Тошкентда 300 га яқин тадбиркор музлатиб қўйилган банк ҳисобларини очиш, ноҳалол контрагентлар тўламаган ҚҚСни улардан ундиришни тўхтатиш талаби билан Давлат солиқ қўмитасига борди.

Шу куни Бизнес-омбудсман ҚҚС юзасидан тадбиркорлик субъектларига юборилган хабарномаларнинг қонунийлигини ўрганишни бошлагани тўғрисида баёнот берди.

Давлат солиқ қўмитаси 10 мингта корхона банк ҳисоби музлатиб қўйилганини уларнинг 395 та пул нақдловчи фирма билан ҳамкорлик қилгани билан изоҳламоқда.

Давлат солиқ қўмитасига 16 февралда борган тадбиркорлардан бирининг 17 февралда Озодликка билдиришича, қўмита биноси олдида эрталаб соат 11 гача камида 300 киши йиғилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электрон техника ва бошқа шу каби товарлар билан савдо қилувчи тадбиркорларнинг кичикроқ гуруҳи бир кун олдин – 15 февралда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига борган ва бу ҳақда Озодлик хабар қилган эди.

Тадбиркорларнинг Солиқ қўмитасидаги митинги

Озодлик саволларига жавоб берган тадбиркорнинг айтишича, аввалига ДСҚ мулозимлари уларга шаҳар бошқармасига боришни тавсия қилган. Кейин тадбиркорларга бешта-бештадан бўлиб ичкарига кириш таклиф қилинган, лекин улар бу таклифга кўнмаган:

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев

“Шундан сўнг олдимизга қўмита раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев чиқди. Гапни роса айлантирди. Кодексни ўқишни бошлади. Лекин ўзига фойдали жойини ўқиди. Тадбиркорнинг ҳимояси ҳақида ёзилган жойини ўқимади. Шунинг учун одамлар президент администрациясига борамиз, дейишни бошлади”, - деди тадбиркор.

Унинг айтишича, Мубин Мирзаев йиғилганларнинг банк ҳисоблари очиб берилишини айтган. “Ҳамманикини эмас, шу ерга келганларники очилишини айтди”, -деди тадбиркор. Унинг тушунтиришича, “барча тадбиркорлар банк ҳисоби инкассага қўйиб қўйилган, яъни ҳисобга тушадиган ҳар қандай пул солиқчилар тадбиркор бўйнига илиб қўйган пул миқдорига етгунча солиққа ўтиб кетаверади”.

Тадбиркорларнинг ДСҚ раиси ўринбосари Мубин Мирзаев билан учрашуви
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:05 0:00

Шу кунда барча тадбиркорларнинг ташвиши битта

ДСҚга норозилик билдириб борган тадбиркорлардан бир гуруҳи. Тошкент, 2021, 16 февраль
ДСҚга норозилик билдириб борган тадбиркорлардан бир гуруҳи. Тошкент, 2021, 16 февраль

Банк ҳисоби инкассадан чиқарилиши учун тадбиркорлар камерал текширув ўтказилишига рози эканлиги тўғрисида тилхат ёзиб берадиган бўлди. 16 февраль куни Давлат солиқ қўмитасига борган 300 га яқин тадбиркор кундуз соат 1 ларда тарқаган. Бироқ Телеграмдаги “Солиқ тўлаб ноҳақ айбланганлар” каналидаги виртуал митинг мақола ёзилаётган соатларда қизғин давом этаётганди. Уч мингдан зиёд киши аъзо бўлган бу каналда қолдирилаётган постлардан бутун мамлакатдаги тадбиркорлар шу кунда ҳамма ишини ташлаб қўйиб, кутилмаган ҚҚС муаммосини муҳокама қилиш билан банд эканини кўриш мумкин.

ДСҚнинг икки кун олдинги баёноти

Юзага келган вазият юзасидан Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати 15 февраль, кечга яқин эълон қилган баёнотида “Шубҳали операцияларни амалга оширувчи (“нақдлаштириш” билан шуғулланувчи) инсофсиз солиқ тўловчилар билан молиявий операцияларга эга бўлган ташкилотларнинг ҚҚС суммасига ушбу ҳисобга олиш кўзбўямачилик учун тузилган битимга мувофиқ амалга оширилганлиги учун Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан тузатиш киритилди ёки ҳисобга олиш бекор қилинди”, дейилган.

ДСҚ ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиши, текширувдан кейин, агар қонун бузилмагани аниқланса, ҚҚСнинг ҳисобга олинадиган суммаси дарҳол қайтарилишини билдирган.

Бизнес-омбудсман огоҳлантирди

16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - Бизнес омбудсман ҚҚС юзасидан тадбиркорлик субъектларига юборилган хабарномаларнинг қонунийлигини ўрганишни бошлагани тўғрисида баёнот берди.

Ушбу баёнот Солиқ қўмитасининг ҳисобчилардан бошқа одам тушуниши қийин бўлган баёнотини бироз “тушунтиради” ҳам:

“Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилинган ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилган.

Солиқ органларининг ушбу харакатлари тадбиркорлар орасида кескин норозиликларни келтириб чиқараётганлигини инобатга олган ҳолда, Бизнес-омбудсман девони Давлат солиқ қўмитасининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ушбу ҳаракатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқилмоқда”.

Муаммо қаердан пайдо бўлди?

Давлат солиқ қўмитаси жорий ой бошидан “Лозим даражада эҳтиёткорлик” хизматини ишга туширган эди.

Қўмита расмий сайтидаги бу хизматда солиқ миқдорини ноқонуний камайтиришга қаратилган шубҳали битимларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъекти рўйхати мавжуд.

16 февралда ДСҚга борган 300 тадбиркордан бирининг айтишича, унинг ҳамкасблари Солиқ қўмитаси ҳаракатларидаги мантиқни тушуна олмаяпти:

“Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг: ҳалол эмас бизнесменлар рўйхати февралда пайдо бўлган бўлса, улар билан ҳамкорлик қилганмизми -йўқми, бундан қатьиназар нега ҳар бир тадбикор яна қўшимча солиқ тўлаши керак? Иккинчидан, нима учун февралдан жорий этилган тартиб талаблари ўтиб кетган йил учун ишлаши керак?!”

Тадбиркорларнинг бу саволларига ДСҚ баёнотида жавоб йўқ. Қўмита матбуот хизмати 15 февралда Озодлик саволларига жавоб беришни истамаган эди, 17 февралда эса, қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

"Истисно тариқасида"

Мақола ёўилаётган пайтда ДСҚ матбуот хизмати яна бир баёнот эълон қилди. Қўмита сайтининг ўзбек тилидаги саҳифасида рус тилида эълон қилинган баёнотда ДСҚ юзага келган вазиятни тушунтиришга уринади, пул нақдловчи фирмаларга қарши кураш олиб борилаётганини билдиради.

Қўмитанинг тан олишича, яқин пайтларгача бундай кураш бўлмаган. Баёнотда айтилишича, 395 та пул нақдловчи фирма аниқланган бўлиб, уларнинг хизматидан 10 мингта компания фойдаланган.

ДСҚ матбуот хизматига кўра, "пул нақдловчи фирмалар" товарларни сотмайди ва хизматларни кўрсатмайди, балки пул маблағларини нақдлаштиради ҳамда сохта ҳужжатларни расмийлаштиради.

Мисол учун, 100 миллион сўмлик битта ҳисобварақ — фактура билан «пул нақдловчи корхоналар» ноқонуний равишда 15 миллион сўм пул ишлайди. Ваҳоланки, виждонли тадбиркор бундай даромад олиш учун бир ой ёки ундан ҳам кўпроқ вақт меҳнат қилиши керак.

ДСҚ баёноти билан мана бу ерда тўлиқ танишишингиз мумкин.

Хабар қилинишича, ДСҚда бўлиб ўтган йиғилишда истисно тариқасида 17 февраль, соат 10.00 дан бошлаб 1 мартгача 2960 та хўжалик юритувчи субъектнинг банк ҳисобларига қўйилган инкасса топшириқлари бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG