Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:51

Сумкасидан аёл кишининг чопилган қўллари чиққан таниқли рус тарихчиси қўлга олинди


Наполеон Бонапарт шахсини ўрганган тарихчи Олег Соколов.
Наполеон Бонапарт шахсини ўрганган тарихчи Олег Соколов.

Санкт-Петербургда 63 яшар шахс дарёда чўкаётган пайтида, даҳшатли топилма билан бирга, қутқариб олинди.

Унинг ёнидаги рюкзакда аёл кишининг танасидан чопиб олинган қўллари топилган.

Рюкзакда, шунингдек, ўқотар қурол ҳам бўлган.

Россия Тергов қўмитаси 63 ёшдаги шахс 9 ноябрь куни Мойка дарёсидан қутқариб олинганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, гумонланувчи гипотермияга йўлиққани учун шифохонага ётқизилган.

Маҳаллий матбуот қўлга олинган шахс Санкт-Петербург давлат университети тарихчиси экани ҳақида хабар қилди.

Наполеон Бонапарт шахсини ўрганган тарихчи - Олег Соколов Франциянинг Фахрий легион ордени билан тақдирланган.

“Фонтанка“ нашрининг полициядаги манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, гумонланувчи қўлидаги рюкзакни дарёга улоқтираётиб маст бўлгани учун сувга қулаб тушган бўлиши мумкин.

Ўзини Соколовнинг адвокати, деб таништирган Александр Почуев ўз мижози тергов билан келишув битимини имзолаганини айтди.

- Агар бундай жирканч жиноят мижозим тан олганидек чиндан содир бўлган бўлса, у бир неча кучли унсур, балки патологик мастлик ёки вақтинча ақлдан озиш таъсирда содир бўлган, - деган Почуев.

- Ҳали ҳукм чиқарилгани йўқ. Унгача Россия жиноий кодексига биноан гумонланувчини айбдор, деб ҳисоблаш ман этилади, - дея қўшимча қилган адвокат.

“ТАСС“ агентлиги, полиция манбаларига таянган ҳолда, ҳалок бўлган аёл Cоколовнинг Краснодар вилоятидан келган Анастасия Ешченко исмли талабаси бўлиши мумкинлигини хабар қилди.

Хабарларга кўра, Ешченко Соколов билан Наполеоннинг ҳарбий маҳорати бўйича ҳамкорликда илмий иш ёзган.

Полиция гумонланувчининг уйида ўтказилган тинтув давомида 24 ёшли аёлнинг бўлак-бўлак қилиб майдаланган танасини ҳамда арра топилганини билдирди.

2003 йилда Франциянинг ўша пайтдаги президенти Жак Ширак Соколовни Франциянинг энг олий ҳарбий бўлмаган соврини ҳисобланувчи Фахрий легион ордени билан тақдирлаган эди.

Соколов тарихий фанлар номзоди ҳамда доцентдир.

Соколов 1976 йилда Совет Иттифоқидаги илк ҳарбий-тарихий қайта қуриш ва саҳналаштириш гуруҳига асос солган.

Ҳозирги кунда тарихчи олим Россия ҳарбий тарих жамиятига етакчилик қилади. Ушбу гуруҳ Наполеон урушларини саҳналаштириш билан шуғулланиб келади.

XS
SM
MD
LG