Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:35

Президент сайлови: ЕХҲТ ҳисоботи, "бешта қовун" ёхуд сиёсий рақобат ҳақида


Сайловда қатнашаётган "муқобил номзодлар"нинг биронтаси амалдаги ҳукумат ёки президентни танқид қилмаган.
Сайловда қатнашаётган "муқобил номзодлар"нинг биронтаси амалдаги ҳукумат ёки президентни танқид қилмаган.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва расмийлар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўтган ҳафта чиқарган оралиқ ҳисоботидаги танқидий хулосалар борасида сукут сақламоқда.

Ўзбекистонда 24 октябрда ўтадиган президент сайловларини кузатиш учун тўлақонли миссия юборган ташкилот сайловолди тарғиботларида рақобат йўқлиги, ҳукумат сайловчиларнинг ҳуқуқларини чеклашда давом этаётгани ва мустақил номзодлар иштирокига йўл очиш борасидаги тавсиялар бажарилмаганини қайд этган.

Айни пайтда ЕХҲТ кузатувчиларининг хулосаларини олқишлаётган мухолифат ва фуқаро жамияти фаоллари ташкилотнинг Ўзбекистонга тўлақонли миссия юбориш қарори қанчалик тўғри бўлганини савол остига олмоқда.

Уларга кўра, европалик кузатувчиларнинг иштироки Каримов давридагидан фарқ қилмайдиган мухолифатсиз ва сиёсий рақобатсиз сайловларга "ортиқча легитимлик" беради.

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматини танқид қилаётган фаоллардан бири, мустақил сиёсатшунос ва иқтисодчи Маҳмуд Давронов фикрича, ЎзЛиДЕП номзоди бўлган жорий президентдан ташқари сайловга қўйилган 4 номзод орасидаги муносабатни ЕХҲТ мониторингчилари атагани каби "рақобат муҳити" деб аташ мумкин эмас. Зотан рақобат бир-бирига мухолиф номзодлар ўртасидагина бўлиши мумкин.

У ўтган 5 йил давомида Мирзиёев ҳукумати ваъда қилган ислоҳотлар мамлакат аҳолиси кундалик ҳаётида ўзгариш ясай олмади, деган фикрда.

59 яшар Маҳмуд Давронов Мирзиёевнинг ислоҳот ваъдаларига ишониб сиёсатга кирган фаоллардан.
59 яшар Маҳмуд Давронов Мирзиёевнинг ислоҳот ваъдаларига ишониб сиёсатга кирган фаоллардан.

Ҳукуматни кескин танқид қилган Давроновга кўра, матбуот ва тармоқларда сўнгги йилларда пайдо бўлган эркин фикр ҳам, ҳукумат иддао қилган сўз эркинлиги соҳасидаги ислоҳотлар натижаси эмас. Боиси, бу фикрларнинг ҳеч бири расмий ахборот воситаларига кўчгани йўқ.

Маҳмуд Давронов, сўнгги йилларда шаклланган мухолиф гуруҳлар сафидаги зиёлилардан бири.

Айтишича, Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганида, бошқа кўплаб фаоллари сингари у ҳам Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти ваъдаларига ишонган, аммо тез орада бу ишончи сўнган.

- Мухолиф кучлар қатнашмаса, ҳеч қанақа рақобат бўлолмайди. Бешта қовунни бизларга бозорга қўйиб қўйган бўлса, тўрттаси чириган. Биттаси ширинми, ширинмасми, пишганми, пишмаганми, то сўйиб емагунимизча билмасак, ноилож, ўша битта қовунни сотиб олаверамиз. Ўзбекистон халқи 35 миллионга етди. Шу аҳолининг 27 миллиони ёки 28 миллиони, балки бундан ҳам кўпроқ қисмига танлаш ва сайлаш ҳуқуқи берилмади. 1990 йиллар бошидаги биринчи конституциямизда халқ ҳам ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Актив гуруҳлар ўз номзодини сайловга илгари суриши мумкин эди. Ўшанда "Бирлик", "Эрк" партиялари бор эди ва ўшанда сиёсий рақобат бор эди. Кейинчалик Ислом Каримов бу моддаларни қонунчиликдан чиқариб ташлади. Шундан бери номзодлар фақат ўзларининг партиясидан кўрсатилади. Мухолиф партиялар эса рўйхатга олинмайди, - деб ҳисоблайди Давронов.

У "Ҳақиқат, Тараққиёт ва Бирдамлик" демократик партияси етакчиси, профессор Хидирназар Аллақуловнинг биринчи ўринбосари бўлган. Айни пайтда "Озод Ватан" партиясини тузишга уринаётган фаоллар сафида эканини билдирди.

- Қонунимиз шундайки, сиёсий партия сайловга 4 ой қолгунча рўйхатдан ўтиши керак. Иккинчи нарса, партия аъзоларига сайловда қатнашиш имкони берилган. Биз ўша муддатга улгуролмадик. Лекин мен ҳам, Хидирназар ака ҳам, партия рўйхатга олинса, сайловни кузатамиз, ҳисоб комиссияларига кирамиз, деб ўйлаган эдик. Ҳукумат шундан қўрқиб, партиямизга рўйхатдан ўтишга имконият бермади. Қанча аъзоларимиз босимга учради. Бу сайловдан битта натижа кутаман. Бу натижа олдиндан маълум - Шавкат Мирзиёев сайланади. Халқнинг ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. 5 йил олдин қандай эди - ҳозир қандай? Шуни солиштириб тушуниш мумкин. Яъни яшаш янада қийинроқ бўлиб қолди, афсуски. Сиёсат ўзгармагунча иқтисод ҳам ўзгармайди, - дейди Маҳмуд Давронов.

Қуйида сиёсатшунос билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Сиёсатшунос: Ҳукуматимиз - учюзламачи. Гапи бошқа, фикри бошқа, амали эса умуман бошқа!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:26 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон марказий сайлов комиссияси 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда 5 нафар номзодни рўйхатга олган:

  • Либерал-демократик партиядан Шавкат Мирзиёев;
  • “Адолат” партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;
  • Экологик партиядан Нарзулла Обломуродов;
  • “Миллий тикланиш” партиясидан Алишер Қодиров;
  • Халқ-демократик партиясидан Мақсуда Ворисова

Мазкур партияларнинг ҳаммаси ҳукуматпараст партиялар сифатида кўрилади. Мухолифатдаги партияларга эса бу сафар ҳам сайловда қатнашиш учун имкон берилмади.

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик санасининг 30 йиллигида қилган чиқишида, "бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтиши ва янги Ўзбекистон халқининг ўсиб бораётган сиёсий тафаккурини, ижтимоий фаоллиги ва маданий савиясини яққол намоён этишига ишониши"ни айтган.

XS
SM
MD
LG