Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:42

Кичик сержант: Мени алдаб судлашди


Кичик сержант Козим Искандаров.
Кичик сержант Козим Искандаров.

Чирчиқ Олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида омбор мудири бўлиб ишлаган кичик сержант Козим Искандаров OzodMikrofon дастурига мурожаат қилиб, ўзининг ноҳақ судлангани юзасидан шикоят қилди.

32 яшар Искандаровга кўра, 1,5 йил аввал билим юрти омборидаги 32 миллион сўмлик камомад учун уни ноҳақ айблашган.

Искандаров иддаосига кўра, у прокуратура ходимларининг ишни ёпиш ваъдасига ишониб, омбордаги камомадни бўйнига олган ва натижада ишдан ҳайдалган.

Қашқадарё вилоят, Касби туманида яшовчи 32 яшар Козим Искандаровнинг 22 февраль куни Озодликка боғланиб, айтишича, 2019 йил сентябрида Чирчиқ Олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти омборида фош қилинган камомад учун уни ноҳақ айблашган:

- Чирчиқ Олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида омбор бошлиғи лавозимида ишлаганман. 2019 йил сентябрида Мудофаа вазирлигидан текширувчилар келди. Тафтиш ўтказишди. 32 миллион сўм камомад чиқди. Камомад менинг бўйнимга юкланди, лекин мен буни сотмаганман. Мудофаа вазирлиги текширувчилари ишни Чирчиқ ҳарбий прокуратурасига ўтказишди. Прокурорлар менга тазйиқ ўтказишди. Ёқамдан ушлаб “ҳароми” деб сўкиб, “бўйнингга оласан ёки сени қаматаман” деди. Мен сотмаганман дедим. Сотмаган нарсани қандай сотдим дейман. Кейин мени алдашди. “Қўл қўйиб берасан, сенга ҳеч ким тегмайди” деди. Алдашиб ҳужжатларга қўл қўйдириб олишди. Кейин судда ҳам шундай дейсан деди. Кейин судлангансан деб, мени заҳирага бўшатишди. Уйдаги бор- будимни, мол-ҳолни сотиб камомадни ёпдим. Бировдан қарз олдим. Банкдан кредит ҳам олдим. Энди мен емаган сомсага пул тўлаб, уйда ишсиз ўтирибман.

Кичик сержант: Мени алдаб судлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:16 0:00
Бевосита линк

Козим Искандаров 32 миллион сўмлик камомадда унинг айби йўқлигини шундай тушунтирди:

- Танк ва бошқа ҳарбий техникаларга ишлатиладиган мой омбордаги бочкаларда сақланади. Бу бочкалар ерни ковлаб, ер тагига кўмилган. 35 йиллик, эски бочкалар. Уларнинг тешиклигини кўп бор айтганман. Далолатномалар ҳам тузишган. Бочкалар эски бўлгани сабаб, улар илма-тешик бўлиб кетган. Ўша тешиклардан мой оқиб, ерга сингиб кетган. Кейин ўша бочкаларни ернинг тагидан олиб чиқишди. Ҳамма ёғи илма-тешик бўлиб кетганди. Лекин буни ҳеч ким инобатга олмади. Мени ноҳақ судлашди. Суддан кейин мурожаат қилмаган жойим қолмади. Бироқ бирор натижа бўлмаяпти.

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG