Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:24

“Жаслиқ”нинг 11,5 йиллик тутқуни тузган ташкилотни Адлия рўйхатга олди. Ташкилот раҳбари билан суҳбат (АУДИО)


"Ҳуқуқий таянч" ташкилоти таъсисчилари. Аъзам Фармонов (ўртада) Адлия вазирлиги гувоҳномасини ушлаб турибди. Тошкент шаҳри, 2020, 11 март.
"Ҳуқуқий таянч" ташкилоти таъсисчилари. Аъзам Фармонов (ўртада) Адлия вазирлиги гувоҳномасини ушлаб турибди. Тошкент шаҳри, 2020, 11 март.

11,5 йиллик қамоқ жазосидан 2017 йилнинг 3 октябрида озодликка чиққан инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Фармонов етакчилигидаги “Ҳуқуқий таянч” жамоатчилик ташкилотини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 9 мартда расмий рўйхатдан ўтказди.

Тегишли гувоҳномани 11 мартда қўлига олган ташкилот раҳбари Аъзам Фармонов 2006 йилнинг 29 апрелида товламачиликда айбланиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

2016 йилнинг майида у қамоқхона ички тартибини бузганликда айбланиб, жазо муддатига 5 йилу 26 кун муддат қўшиб берилган эди.

Кўплаб халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Аъзам Фармоновнинг озодликдан шубҳали айбловлар асосида маҳрум этилганига алоҳида аҳамият бериб келган.

2013 йили БМТ Қийноқларга қарши комиссияси ҳам Фармоновни озод этишга чақирган эди.

Маълум бўлишича, Аъзам Фармонов озодликка чиққанидан кўп ўтмай яна қамоққача бўлган фаолияти билан шуғулланишни ният қилиб, ўз маслакдошлари билан ташкилот тузиш тараддудига тушган ва икки йиллик уринишлардан сўнг унинг ташкилотини Адлия вазирлиги расмий қайддан ўтказди.

Шу муносабат билан Озодлик бир неча савол билан Аъзам Фармоновга мурожаат қилди.

Қуйида “Ҳуқуқий таянч” жамоатчилик ташкилоти раҳбари билан суҳбатни тингланг:

"Ҳуқуқий таянч" ташкилоти раҳбари Аъзам Фармонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:45 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG