Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:36

Полиция идорасида ўтган судда Навальний 30 кунга ҳибсда қолдирилди (ВИДЕО)


Алексей Навальний Химки шаҳар полиция идорасининг "суд зали"да - Москва, 18 январь, 2021
Алексей Навальний Химки шаҳар полиция идорасининг "суд зали"да - Москва, 18 январь, 2021
  • Москва вилоятининг Химки шаҳар суди 17 январь куни Германиядан Россияга қайтган мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 кунга ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Навальнийнинг адвокати Вадим Козев хабар қилди. Унга кўра, Навальний 15 февралга қадар ҳибсда қолади.
  • Навальний устидан суд у вақтинча ушлаб турилган Химки шаҳар ички ишлар бўлими биносида ўтказилган. Россия Ички ишлар вазирлиги суднинг полиция бўлимида ўтказилишини Навальнийда коронавирусга топширилган тест натижаси бўлмагани билан изоҳлаган.
  • Мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмишнинг Твиттер саҳифасида ёзишича, ҳозирча ҳибсни 30 кунга узайтириш ҳақида сўз бормоқда. "Бу вақт ичида Навальний қаерда бўлиши номаълум", дб ёзди Кира Ярмиш.
  • Навальний 17 январь куни Шереметьево аэропортида ҳибсга олинганидан сўнг Химкидаги полиция бўлимига олиб кетилганди.
  • Навальнийни шартли қамоқ билан боғлиқ синов муддати шартларини бузганликда айблаётган Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати уни 30 кунга ҳибсда қолдиришни сўраган.
  • Адвокати Вадим Кобзевга кўра, суд маҳаллий вақт билан 12.30 га белгиланган, аммо унга олдиндан хабар берилмаган. Адвокат суд ҳайъатини рад этган, прокурор қарши чиққан. Суд ҳайъатини рад этиш сўрови қондирилмаган.
  • Суд очиқ ўтиши айтилганига қарамай, унга ҳамма журналистлар ҳам қўйилмаган, Навальний барча журналистларни киритишни талаб қилган. У суд жараёнини "қонунсизликнинг энг ёмон кўриниши" деб атаган. Суд жараёни ўтган ИИБ биноси олдида Навальнийнинг юзга яқин тарафдорлари тўпланган.

Навальнийнинг қайтиши ва ҳибсга олиниши

Полиция ходимлари Берлиндан Москвага учиб борган Кремлнинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальнийни паспорт назоратидан олиб кетишган, аммо ҳибсга олингани ҳақидаги саволга жавоб бермаганлар.

Кейинроқ Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) мухолифат лидерининг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Навальний билан бирга учиб борган адвокатига унга ҳамроҳлик қилишга рухсат берилмаган.

Аввалроқ ФСИН Навальнийни федерал қидирувга берган ва у Россияга қадам босиши билан ҳибга олинишини билдирган эди. Расмийларга кўра, Навальний шартли равишда қамоққа ҳукм қилинган шахс сифатида хориждалик пайти синов муддати шартларини бузган.

Навальнийнинг қамоққа ташланганини Ғарб ҳукуматлари кескин қоралади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:47 0:00

ФСИН унинг суд эҳтиёт чораси белгилагунича ҳибсда қолишини айтмоқда. Қонунга мувофиқ, бу муддат 48 соатни ташкил этади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва хорижий раҳбарлар Навальнийни озод этишга чақирди. АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан Навальнийнинг ҳибсга олинишини қоралади.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков якшанба куни кечқурун Навальнийнинг ҳибсга олинганидан хабари йўқлигини айтди.

Германиядан даволанишдан қайтган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг 17 январь куни Москванинг “Шереметьево” аэропортида қўлга олинишини халқаро ҳуқуқ ташкилотлари ва ғарб давлатлари ҳукуматлари қоралади.

Жазони ўташ федерал хизмати Германияда заҳарланишдан даволанган Навальнийни шартли қамоқ тартибини бузганликда айбламоқда. Хизмат судга шартли қамоқни реал қамоқ жазосига алмаштириш талаби билан мурожаат қилган.

44 ёшли Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш 18 январь куни мухолифатчи Химки шаҳар полиция бошқармасида сақланаётганини маълум қилди. Қонунга асосан суд икки кун ичида бўлиб ўтиши лозим. Аммо Жазони ўташ федерал хизмати суд 29 январга белгиланганини маълум қилди.

Amnesty International ва Human Rights Watch Алексей Навальний сиёсий мотивлар асосида қамоққа олинганини таъкидлаган ҳолда, Кремлни уни зудликда қамоқдан озод қилишга чақирди.

Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Навальнийнинг қўлга олинишини “йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат”, деб атади. Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель ва Европа халқ партияси раиси Дональд Туск Россия ҳукуматини Навальнийни озод этишга чақирди.

Болтиқбўйи давлатлари ҳукуматлари қўшма баёнот қабул қилиб, Кремль Навальнийни озод этмаса Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни таклиф қилди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва сайланган президент Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Москвани “Навальнийни зудликда ва ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш”га чақирди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 17 январь куни кечқурун журналистларнинг бу борада берган саволларига Навальнийнинг қамоққа олинишидан бехабар эканини айтди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса: “Халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилинг, миллий қонунчиликка даҳл қилманг ва ўз давлатларингиздаги муаммолар билан шуғулланинг”,-деб баёнот берди.

Навальний 2014 йилнинг декабрида товламачиликда айбланиб 3,5 йилга шартли равишда қамалган эди. Жазо муддати 2020 йилнинг 30 декабрь куни тугаган.

Мухолифатчи ўзига билдирилган айбловни тан олмай келади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бу ишни ўрганиб, Навальний Россияда адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум этилгани тўғрисида қарор чиқарган.

Ўтган йил августида заҳарланган Навальний охирги бир неча ой Германияда даволанаётган эди. Германиялик шифокорлар унинг Новичок туркумидаги асабни фалаж қилувчи модда билан заҳарланганини айтишган. Навальний ўзининг заҳарланишида Путинни айблайди.

Алексей Навальний ўтирган самолёт 17 январь куни парвозлар жадвалида кўрсатилганидек, Москванинг Внуково аэропорти эмас, балки Шереметьевога қўнди.

Навальний ҳибсга олинишини биларди, аммо Россияга қайтиш режасидан воз кечмади. Шереметьево аэропортида журналистлар билан қисқа мулоқотда у қўрқмаслигини таъкидлади.

Берлиндан учган “Победа” авиаширкати учоғи "Внуково" аэропортига Москва вақти билан 19.20да, Тошкент вақти билан 21:20да қўниши кутилаётганди.

Аввалроқ айни авиаширкатнинг бошқа икки самолёти "техник сабабларга кўра" Шереметьевога йўлланган.

Навальний ўтирган самолёт Шереметьевога қўнишини аввалроқ унинг бортида бўлган Озодлик/Озод Европа рус хизмати мухбири тасдиқлаганди.

«Радио Свобода» мухбирига кўра, парвоз, умумиятла, осойишта ўтган. Навальний матбуот билан унча узоқ мулоқот қилмаган, аммо унга парвоз давомида ҳамроҳлик қилган ва ўзини қуршаб олган журналистларга дўстона муносабатда бўлган. Мухолифатчи самолётда шовқин эканини айтиб, Внуково аэропортига қўнгач, у ерда гапириш имкони бўлади, деб ишонишини таъкидлаган.

Самолёт учувчиси икки марта радио орқали мурожаат қилиб, тартиб сақлаш, экипаж ва йўловчиларга халақит бермасликни сўраган.

Самолёт Москвага қўнишидан аввал 30 минут кечикаётгани айтилган, шундан сўнг Шереметьево аэропортига йўналтирилган.

Навальний ўзи билан бирга учиб бораётган журналистларга берган қисқа суҳбатида ватанига қайтишдан қўрқмаслигини айтди.

"Внуково"да Навальнийнинг юзлаб тарафдорлари тўпланган ва улардан ўнга яқини қўлга олинган.

Расмийлар Навальний учаётган самолёт "Внуково"га эмас, "Шереметьево"га "техник сабаблар" ортидан қўндирилганини айтмоқда.

Навальний тарафдорлари қўлга олинмоқда

Москванинг “Внуково” аэропортида Алексей Навальнийни кутиб олишга келган мухолифат тарафдорлари қўлга олинди
Қўлга олинганлар орасида Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди ходимлари Любовь Соболь ва Руслан Шаведдинов ҳам бор. Шунингдек, яқинда қамоқдан чиқарилган сиёсий маҳбус Константин Котов ва Алексей Навальнийнинг яқин қариндоши Олег полиция томонидан қўлга олинди.

Полиция уларнинг қандай асослар билан қўлга олингани юзасидан маълумот бермади.

Навальнийнинг тарафдорлари Внуково” аэропортига келишда давом этмоқда. Бир кун аввал Москва прокуратураси аҳолини “оммавий тадбирлар ўтказилмаслиги шарт”лиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Навальний тарафдорлари эса бир одамни кутиб олиш жараёни “оммавий тадбир эмас”, демоқда.

Навальний Москвага келиши билан қамоққа олиниши мумкин

Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) Кремль танқидчиси бўлган мухолифатчи Алексей Навальний мамлакатга қайтса, ҳибсга олинишини маълум қилганди.
Федерал хизматнинг билдиришича, Навальний шартли равишда қамоққа ҳукм қилинган шахс сифатида назорат тартибида қайддан ўтмай келмоқда.

Суд ФСИН аризасини қаноатлантирса, мухолифатчи 3,5 йилга қамалиши мумкин.

Навальний 2014 йилнинг декабрида товламачиликда айбланиб 3,5 йилга шартли равишда қамалган эди. Жазо муддати 2020 йилнинг 30 декабрь куни тугаган.

Мухолифатчи ўзига билдирилган айбловни тан олмай келади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бу ишни ўрганиб, Навальний Россияда адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум этилгани тўғрисида қарор чиқарган.

Навальний ўтган йилнинг август ойида заҳарланиш аломатлари билан Омскда касалхонага ётқизилганидан кейин тиббиёт учоғи билан Берлинга жўнатилган эди.

Бир неча лаборатория унинг совет даврида ишлаб чиқилган «Новичок» гуруҳига кирувчи модда билан заҳарланганини тасдиқлади. Натижада Европа Иттифоқи етти нафар Россия амалдорига ва бир тадқиқот институтига қарши санкция жорий қилди.

Навальний Берлиндаги шифохонадан чиққанидан кейин, Германияда реабилитациядан ўтди.

Россия ҳукумати Навальний Германияга олиб келгунига қадар унинг танасида заҳар изи топилмаганини даъво қилиб, ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишдан бош тортиб келади.

Навальний унинг заҳарланишида бевосита президент Владимир Путинни айбламоқда.

XS
SM
MD
LG